Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети спорт мажмуасида “Соғлом аёл – соғлом жамият” номли спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган беллашувларнинг ўтказилишидан мақсад вазирлик ва жамоат ташкилотларида фаолият юритаётган аёллар ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, спортни оммалаштиришдир.
Тадбирга 130 нафардан зиёд иштирокчи жалб этилди. Мусобақаларда Соғлиқни сақлаш, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Халқ таълими вазирликлари ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди жамоалари қатнашди. Иштирокчилар спортнинг баскетбол, бадминтон, стол тенниси, шашка ва гимнастрада йўналишлари бўйича беллашдилар.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликСемизлик аёллар умрини қисқартирадими?
«Семизлик аёлларнинг энг асосий қотили ва унга қарши курашга давлат миқёсида эътибор қаратиш зарур». Британиялик шифокор Селли Девис махсус тадқиқот натижасида чиқарилган ҳисоботда
СаломатликАёлларда бепуштлик
белгилари, сабаблари ва турлари Агар аёл фарзанд кўришни хоҳласа, аммо ҳомиладор бўла олмаса, бу бепуштлик деб аталади. Бироқ бепуштлик ташхиси сўнгги ҳукм эмас. Асосийси, аёлларда
Тиббий сабоқларЭллик ёшдан ошган аёллар ўтадиган тиббий текширувлар
Ёш ўтиши билан иммунитет пасайиб, сурункали касалликлар асоратлари ва янги хасталиклар пайдо бўлиш эҳтимоли ортади. Шунинг учун 50 ёшдан кейин шифокорлар барча аёлларга режали рави
СпортМарафон: халқаро мусобақа якунига етди
V Тошкент халқаро марафони ўз якунига етди. Мусобақада 34 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун курашди. Унда минглаб спортчилар 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон
