Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида фидойилик кўрсатган юртдошларимиз хотираси ҳамиша эъзозда. Пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида қўл жанги бўйича ўтказилган халқаро турнир ҳам шу мақсадга хизмат қилади.
Ўзбекистон Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази ва Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон, Россия, Украина, Озарбойжон, Қозоғистондан 200 нафарга яқин ҳаваскор ва профессионал спортчи куч синашди.
Турнирнинг профессионал қўл жанги усталари ўртасида ўтказилган рейтинг жангларида Бобур Раҳматов озарбойжонлик Эътиқод Атакишевни, Музаффар Ражабов украиналик Руслан Нажафалиевни мағлубиятга учратди. Шунингдек, пойтахтлик Шоҳрух Рўзиев, Шамсиддин Йўлдошев, Ҳусан Баратов ва самарқандлик Маҳмуд Тўраев рақиблари устидан ғалаба қозонди.
Ўзбекистон чемпионлиги камари учун баҳсларда пойтахтлик спортчилар – Рустам Маъдиев Жамшид Бекматовни, Мусо Маметов Жаҳонгир Абдувоҳидовни, қашқадарёлик Бобур Қурбонов бухоролик Жамол Омоновни, пойтахтлик Жаҳонгир Мансуров навоийлик Шерали Абдураимовни енгиб, чемпион бўлди.
Ҳаваскорлар ўртасидаги беллашувларда пойтахтлик Сирожиддин Садриддинов, қашқадарёлик Алпомиш Қурбонназаров, Рамазон Темиров, Абдуазиз Анваров, фарғоналик Элмурод Йигиталиев, Ғиёсиддин Жамолиддинов ва Нодир Исроилов ўз вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортКураш мусобақалари давом этмоқда
Жорий йил кураш мусобақаларига бой бўлди. Апрел ойининг дастлабки кунлари Термиз шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Президенти соврини учун Ал-Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнир садолариг
СпортМарафон: халқаро мусобақа якунига етди
V Тошкент халқаро марафони ўз якунига етди. Мусобақада 34 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун курашди. Унда минглаб спортчилар 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон
СпортБАДМИНТОН МУСОБАҚАЛАРИ ҚИЗҒИН ПАЛЛАДА
Шу кунларда Тошкент шаҳрида бадминтон бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги учун спорт мусобоқалари бўлиб ўтмоқда. Унда барча вилоятлардан 85 нафар спортчи қатнашяпт
СпортБодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати
Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор
