Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Муштарий мурожати

23.02.2017
74 марта ўқилди
Муштарий мурожати

– Фарзандим қўл-оёқ бўғимларининг қаттиқ куйиши натижасида тиришиб, ногирон бўлиб қолган. Икки марта операция қилдирдик, аҳволи бироз ўнгланди-ю, бироқ буткул тузалиб кетмади. Эшитишимча, тақдири фарзандимникига ўхшаш болалар хайрия маблағлари ҳисобидан чет элда, жумладан, Германияда даволаниб келаркан. Мен ҳам фарзандимни хорижда даволатишим мумкинми?

Нигина ПАРДАЕВА, Касби тумани

Нозимжон МЎМИНОВ, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси ўринбосари:

– “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ёрдам бериш ва ногирон болаларни соғломлаштириш бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Кам таъминланган оилалардаги бемор болаларга ижтимоий ва тиббий кўмак кўрсатиш, уларни нуфузли чет эл клиникаларида даволатиш ана шундай лойиҳалардан биридир.

2002 йилда хайрия фондимиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Германиянинг “Friedensdorf International” ташкилоти ўртасида уч томонлама битим имзоланган эди. Келишувга кўра томонлар 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар. “Friedensdorf International” ташкилоти мутахассислари ҳар йили март-апрель ойларида юртимизга келиб, хайрия фондимизнинг пойтахтдаги тиббий-ижтимоий маркази ва барча вилоятларда бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказишади. Кўрик давомида беморлар ва уларнинг яқинларига маслаҳат ва тавсиялар берилади ҳамда аҳволи оғир деб топилган беморларга Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниш учун (6 ойдан 3 йилгача) йўлланмалар берилади.

Теглар:#2017/8

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИВ инфекцияси нима?Тиббиёт олами

ОИВ инфекцияси нима?

ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс

01.11.2024967
Куз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?Тиббиёт олами

Куз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?

Куз – пишиқчилик мавсуми, ўзгаришлар фасли. Унинг табиатига монанд об-ҳаво ҳам тобора салқинлашиб бораверади. Шу боис шифокорлар мазкур фаслда саломатликка кўпроқ эътиборли бўлишни

21.09.2021353
Қулоқ пардасининг тешилиши тикланадими?Тиббиёт олами

Қулоқ пардасининг тешилиши тикланадими?

Қулоқ пардасининг тешилишида қон кетиши, эшитиш қобилияти пасайиши, бош айланиши, қулоқда кучли оғриқ пайдо бўлади. Ташхис отоскопик текширув орқали амалга оширилади. Инфекцияни да

11.02.2022345
СУЯК ВА АСАБ: боғлиқлик борми?Тиббиёт олами

СУЯК ВА АСАБ: боғлиқлик борми?

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Искандар ХЎЖАНОВ билан болалар травматологияси бў

26.01.2021339