Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги “Бободеҳқон” маҳалласида умргузаронлик қилаётган Мушарраф Аббосова бу йил 96 баҳорни қаршилади. Ҳар куни бири ишга, бири ўқишга шошилаётган фарзандларию невараларига оқ йўл тилаб, шундай тинч, фаровон кунларга етказганига шукроналар айтади.
– Истиқлол туфайли шаҳару қишлоқларимиз кундан-кун чирой очмоқда, – дейди Мушарраф ая. – Юртимиздаги ободлигу кўркамлик қалбларимизни янада гўзаллаштирмоқда. Фарзандларимиз соғлом униб-ўсяпти, интилганнинг бири икки бўлаётир. Шундай кунларга етказганига шукур. Фароғатли замонда яшаб, хотиржам ҳаёт кечиришдан катта бахт борми? Буларнинг барига бош-қош бўлаётган Юртбошимизнинг умрлари узоқ бўлсин!
Мушарраф ая умрининг ярмидан кўпроғини дарахт ва гул ниҳоллари етиштириб, пойтахтимизни обод этишга сарфлаган. Ҳозир невара-чеваралари, маҳалладошлари ардоғида. Фарзандлари билан бирга пиру бадавлат яшаётган онахоннинг дуосини олиш маҳалла ёшлари учун анъанага айланган.
Онахон бўш вақтларида невара-чевараларини ёнига чорлаб, ибратли ҳикоятлар айтиб беради. Халқимиз эришаётган ютуқларни ҳаётий мисоллар билан тушунтиради, бугунгидек тинч, фаровон кунларнинг қадрига етишга ундайди.
– Ҳар йили Наврўз арафасида ҳовлимизда дошқозон осиб, маҳалла аҳли билан сумалак пиширамиз, – дейди онахоннинг невара келини Фарида Саидаҳмедова. – Ушбу қутлуғ айёмда қалблар меҳр-мурувватга, эзгуликка тўлади. Қариндош-уруғ, маҳалладошлар аямизни йўқлаб келади.
Гапга қулоқ солиб ўтирган 9 ёшли Дилмурод: “Катта ойи, нега бувим, ойимлар сумалак пиширганда доим йиғлайсиз?”, – дея аяни саволга тутади. Онахон ёш боладай кулади: “Бир замонлар сумалак пишириш тақиқланган, угра оши қилиш учун уйимизда бир чакса ун топилмаган кунларни кўрдик. Ҳозир-чи, дастурхонда йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Шундай замонларга етказганига шукрона қиламан-да, болам. Бу севинч, қувонч, шукроналик ёшлари...”
Мушарраф ая ҳар йили баҳорда райҳон, жамбил экади. Бу ёшликдан қолган одати. Ёшларга тарих фанидан сабоқ берган, ҳозир етмишни қоралаб қолган ўғли билан набираю чевараларига дарахт ва гул экишнинг савобли юмушлигини таъкидлашдан толмайди.
– Бувижоним уй-рўзғорга қарашни, овқат пиширишни ўргатган, – дейди аянинг набираси Нозима Саидалихўжаева. – Ширин-ширин таомлар пишириб берганимда қайнонам ҳамиша бувижонимни алқайди. Ўгитларига қулоқ солиб, кам бўлганимиз йўқ.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
