21 ноябрдан 4 декабрга қадар пойтахтимиз Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича Халқаро шахмат федерацияси - (FIDE) Гран-присининг иккинчи босқичи ўз ниҳоясига етди. Мазкур Гран-при мусобақалари олти босқичдан иборат бўлиб, дастлабкисига Лондон шаҳри мезбонлик қилганидан хабарингиз бор, албатта.
Пойтахтимиздаги “Тасвирий санъат галереяси” биносида ўтказилган Гран-при баҳсларида ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов билан бирга, Россия, АҚШ, Исроил, Украина, Куба, Хитой, Италия, Венгрия, Озарбойжон давлатларидан ташриф буюрган дунёнинг энг кучли ўн икки гроссмейстери дона сурди. Халқаро шахмат федерацияси - (FIDE), “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси ва Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур турнир дунёнинг 170 мамлакатига тўғридан-тўғри он-лайн орқали узатиб турилди.
Мусобақа фаворитлари қаторида эътироф этилган XVI Осиё ўйинлари ғолиби, юртдошимиз Рустам Қосимжонов ўзига хос рекорд соҳибига айланди. Эътиборлиси, гроссмейстеримиз Тошкентда ўтказилган мусобақаларда бирорта ҳам матчда мағлубиятга учрамаган ягона шахматчига айланди ва якунда (6 очко) билан олтинчи ўринни эгаллади.
Россиялик икки шахматчи Сергей Карякин ва Александр Морозевич, хитойлик Ванг Хаолар бир хил (6.5 очко) жамғариб, 1-3 ўринларни қўлга киритишди. Халқаро шахмат рейтингида бешинчи ўринни эгаллаб турган италиялик Фабио Каруана, озарбойжонлик Шаҳриёр Мамадиёров ва юртдошимиз Рустам Қосимжоновлар эса (6 очко)дан жамғариб 4-6 ўринларни банд этишди. Шунингдек, украиналик Руслан Пономарёв, россиялик Пётр Свидлер ҳамда венгриялик Петер Леколар (5,5 очкодан), кубалик Леньер Домингес Перес (4 очко), АҚШлик Гата Камский (3,5 очко) жамғаришга муваффақ бўлишди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЖигарни ёғ босса...
Жигар – тана саломатлигидир. У қонни тозалайди, сафро ишлаб чиқаради, зарарли микроорганизмларга қарши курашади, гормонларни синтез йўли билан ҳосил қилади. Жигар айнан кечаси яхши
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
