Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Мурожаатдан сўнг тиббиёт муассасаси раҳбарига нисбатан қатъий чора кўрилди

27.07.2018
53 марта ўқилди
Мурожаатдан сўнг тиббиёт муассасаси раҳбарига нисбатан қатъий чора кўрилди

Юртимизда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларда кўтарилган ҳар бир масалага чуқур ёндашиб, ҳал этиш тизими йўлга қўйилди. Ушбу тизим бугун тиббиёт соҳасида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Куни кеча Соғлини сақлаш вазирлигига бир гуруҳ фуқаролар йўллаган мурожаатлардан сўнг, Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюросида хизмат текшируви ўтказилди.

Вазирликнинг Юридик бўлими томонидан Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюроси фаолияти ўрганилганда, ҳақиқатан ҳам, қатор камчиликларга йўл қўйилгани маълум бўлди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасида тан олинмаган диплом билан шахсларни давлат суд эксперти сифатида ишга қабул қилиш ҳолати, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг нотўғри ҳисобланиши ва тўланиши, энг ачинарлиси, умуман фойдаланишга яроқсиз бўлган тиббий воситалардан фойдаланган ҳолда экспертиза ўтказиш ва хулоса тузиш каби бир қатор қонунбузарлик­ларга йўл қўйилгани аниқланди. Шу муносабат билан Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюроси бош­лиғи М.Ҳайдаров белгиланган тартибда эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Тўпланган материаллар эса айбдор шахсларнинг жавобгарлигини ҳал этиш учун прокуратура идораларига юборилди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, тиббиёт ходимлари саломатлигимиз посбонларидир. Уларга халқ ишониши, улар эса халқни ишончини оқлаши лозим. Бугунги кун шифокорининг шиори ҳам, ўз олдига қўйган мақсади ҳам айнан халқ ишончи ва аҳоли розилиги бўлмоғи лозим.

Теглар:#2018/29

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681