Спортнинг таэквондо (WTF) тури билан 10 йилдан бери шуғулланиб келаман. Ўтган йиллар давомида юртимиз ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўтказилган йирик мусобақаларда бир неча бор фахрли ўринларни қўлга киритдим.
Жумладан, шу йил Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги ”Ислом бирдамлик ўйинлари”да олтин, Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлган XVIII ёзги Осиё ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлишим спортчи сифатида ўзимга бўлган ишончни янада мустаҳкамлади.
Шу ўринда спортчининг эришган ва эришажак ютуқларида мураббийнинг ўрни беқиёс эканини алоҳида таъкидлашни истардим. Агар устоз шогирдини нафақат мусобақада, балки машғулотлар жараёнида ҳам тўлақонли ҳис эта олса, бу спортчининг ҳақиқий бахти, ютуғидир.
Ана шундай бахтга сазовор спортчи эканимдан қалбимда доимо фахр ҳиссини туяман. Устозим Павел Хан шогирдларининг ички кечинмаларини тушуна оладиган, ҳар қандай ҳолатда ҳам бизларни қўллаб-қувватлайдиган мураббийлар сирасига киради. Мусобақаларда ғолибликни қўлга киритсак, биздан кўра кўпроқ хурсанд бўлади.
Шу билан бир қаторда миллий терма жамоамиз бош мураббийи Акмал Эргашев ҳамда спортга кириб келганимдан бери менга тўғри йўл кўрсатиб келаётган Абдувоҳид Раҳимовнинг эришган ютуқларимда ҳиссаси катта. Спортдаги барча муваффақиятларим учун улардан чексиз миннатдорман.
Шу ўринда биз ёш спортчиларни жаҳон татамиларида юртимиз байроғини баланд кўтаришимизда ўзининг чексиз ва беминнат хизматини аямаётган барча устоз ва мураббийларни яқинлашиб келаётган байрам билан чин дилдан муборакбод этаман!
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
СпортСТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?
Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеаларга т
