Оила – Ватан ичра кичик Ватан деб бежизга айтилмаган. Зеро, фарзандларимизнинг оилада олган тарбияси эртага уларнинг комил инсон бўлиб вояга етишини таъминлайди.
Аммо сўнгги пайтларда оила қуришга жиддий ёндашмаслик, тиббий саводхонликнинг етишмаслиги ва ўткинчи орзу-ҳавас таъсирида қариндошга қуда бўлиш ёки эрта турмуш қуриш ҳолатлари ҳам учраб турибдики, бу киши дилини ғаш қилади. Ана шундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида республикамизда кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу масалалар юзасидан бизнинг Шайхонтоҳур туман ФҲДЁ бўлимимизда олиб борилаётган ишлар ҳам анчайин салмоқли.
Жумладан, қариндошлар ўртасида никоҳни чеклаш, балоғат ёшига етмаган йигит-қизларнинг оила қуришларини тартибга солиш борасида аҳолига керакли тавсиялар берилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. Бўлажак келин-куёвларни тўлиқ тиббий текширувдан ўтказиш орқали турли хил ирсий касалликларнинг олдини олишга ҳам эришилмоқда. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш борасида соғлиқни сақлаш муассасалари ва ўзини ўзи бошқариш органлари билан олиб борилаётган ҳамкорликдаги ишлар қўл келмоқда.
Ўтган ойда "Шофайз" МФЙ билан ҳамкорликда "Оилада тиббий маданиятни шакллантириш омиллари", "Соғлом оила – соғлом фарзанд", "Оила – тарбия ўчоғи", "Бўлажак ва ёш келин-куёвларнинг маънавий қарашлари" мавзуларида мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида давра суҳбатлари ўтказилди.
Муқаддас қўрғон аталмиш оиланинг мустаҳкамлиги ва абадийлигини таъминлаш кўп жиҳатдан ўзимизга боғлиқ. Шундай экан барчамиз бирлашиб, шу йўлда ҳаракат қилсак, оилаларимиз мустаҳкам, турмушимиз янада обод бўлиб бораверади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
