Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

МУНИРАНИНГ ИШТИЁҚИ БАЛАНД

21.12.2015
54 марта ўқилди
МУНИРАНИНГ ИШТИЁҚИ БАЛАНД

Ёш бўлишига қарамай кўплаб ютуқларга эришиб келаётган Мунира Абдуллаева ҳам уч йилдан буён универсал жанг спорти билан мунтазам шуғулланиб келади. Ҳозирда Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманидаги 20-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўз маҳоратини ошириб бораётган қаҳрамонимизнинг спортга иштиёқи баланд.

Мураббийи Бекзод Шавқиев­нинг айтишича, Мунира шу сабабдан универсал жанг сирларини қунт билан ўрганмоқда. Натижада кўплаб нуфузли мусобақаларда ҳам совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.

Мураббийнинг яна такидлаши­ча, мактабда бугунги кунда спортнинг бадиий гимнастика, футбол, баскетбол, белбоғли кураш каби жами саккиз турдаги спорт сексиялар ташкил этилган. У ерда мунтазам машғулот ўтаётган 614 нафар ёш спортчининг 150 нафари Мунира каби ёш спортчи қизлардан иборат.

– Бугунги кунда яратиб берила­ётган шароит ва имкониятларни кўриб, фарзандларимга ҳавасим келади, – дейди Муниранинг дадаси Абдумажид Абдуллаев.

– Биргина мазкур спорт мактабини олайлик. Бу ерда ҳозирда барча қулайликларга эга спорт заллари фаолият юритмоқда. Фарзандла­римиз жисмонан чиниқиб, соғлом бўлиб вояга етмоқда.

Мактабда Муниранинг ўзи каби истеъдодли сафдошлари талайгина. Арофат Мирхалилова, Камолиддин Расулов, Маҳзуна Ўроқова, Комила Норбоева, Султонмурод Турсунов сингари умидли спортчилар Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари аъзолари. Уларнинг кўпчилиги бугунги кунда мамлакат биринчиликлари ва халқаро турнирларда совринли ўринларни эгаллаб келмоқда.

Теглар:#2015/50

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?Спорт

СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?

Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеа­ларга т

13.08.2020333
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332