Куни кеча ЖЧ-2014 мусобақасининг Осиё қитъаси 4-саралаш гуруҳ босқичи 8-тур учрашувлари доирасидаги Қатар ва Эрон, Ливан ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги учрашувлар бўлиб ўтди.
4 июнь куни Ливан пойтахти Байрутдаги Камиль Шамун номли стадионда бўлиб ўтган Ливан ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан ниҳоясига етди.
Аввалига 12-дақиқада Ҳассан Маатук Ливан терма жамоасини олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда Жанубий Корея футболчилари қанчалик уринишмасин, ҳисобни тенглаштира олишмади.
Иккинчи бўлимда ҳам деярли шунга ўхшаган вазият кўзга ташланди. Кореялик футболчилар бир нечта қулай имкониятларга эга бўлган бўлсалар-да, улардан фойдалана олмади. Фақатгина учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган 7 дақиқада Ким Чи Ву жавоб голини киритишга муваффақ бўлди ва меҳмонларни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Ушбу дуранг натижа Жанубий Корея терма жамоасига очколари сони бўйича шу вақтгача гуруҳда пешқадамлик қилиб келган Ўзбекистон терма жамоасига тенглашиб олиш имконини берди. Ҳозир ҳар иккала терма жамоа ҳисобида 11 очкодан бор, бироқ корейслар тўплар нисбатида ижобийроқ кўрсаткичга эга бўлишгани учун Ўзбекистон терма жамоаси ўз пешқадамлик ўрнини топширишга мажбур бўлди. 4-саралаш босқичининг 9-турида Ўзбекистон Жанубий Корея терма жамоаси меҳмони бўлади.
Шунингдек, "А" гуруҳи доирасида Қатар ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ҳам бўлиб ўтди. Учрашувда Ризо Ғучаннажод томонидан урилган ягона гол меҳмонлар очколари сонини 10 тага етказиб олишига имкон берди. 9-турда Эрон терма жамоаси ўз майдонида Ливанни қабул қилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди?
Шамоллаш туфайли бурун оқиши ёки аллергик ринитдан азият чекаётган аксарият беморларга бурун ювиш муолажаси тавсия этилади. Хўш, мазкур даволаш усулининг самараси қандай? У кимларг
Иқтисод“Қувноқлар ва зукколар”: ким ғолиб?
Сингапурнинг Тошкентдаги Технология-менежмент ва коммуникациялар (ТМС) институтида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг факультетлараро босқичи бўлиб ўтди. Унда “Иқтисод” ва “
Тиббий сабоқларҚизамиқ кимлар учун хавфли?
Қизамиқ тана ҳароратининг кўтарилиши, юқори нафас йўллари, кўз шиллиқ пардаси, оғиз бўшлиғининг яллиғланиши ва терида қизил, йирик доғли тошмалар тошиши орқали белги беради. Касалл
Тиббий сабоқларРуҳий ногиронлар: улар кимлар?
«Ногирон» сўзи қулоғимизга чалинса, дастлаб иккала кўзи кўр, қулоқлари кар ёки оёқ-қўли шол одамлар кўз олдимизга келади. Ҳа, улар жисмоний нуқсонлари туфайли ногирон бўлиб қолишга
