Мамлакатимизнинг иқтидорли, илғор қизларига баҳорнинг илк кунларида Зулфия номидаги Давлат мукофотини топшириш одат тусига кирганлиги биз аёллар, оналар қалбига фахр ва ғурур бахш этади.
6 март куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 2013 йилги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларига Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ёзувчилар уюшмаси, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси каби қатор ташкилотларнинг совғаларини топшириш, совриндорларнинг ютуқларини ёшларга кенг тарғиб этиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур мукофот иқтидорли қизларимизнинг адабиёт, маданият, санъат, фан ва таълим йўналишларидаги ютуқларини рағбатлантариш учун 1999 йилда таъсис этилган. Бугунги кунда совриндорларнинг юз нафардан зиёди умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртларида таҳсил олмоқда.
Уларнинг ўттиз нафари вазирлик, идора ва ташкилотларда, ўн нафари сиёсий партияларда, ўн нафари олий ўқув юртларида, йигирма нафари марказий ва худудий матбуот нашларида фаолият юритмоқда. Етти нафари Президент стипендияси, ўн нафари Навоий, Ибн Сино стипендиялари совриндорлари, йигирма нафари спортнинг турли йўналишлари бўйича Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпионларидир.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва ҳудудий қўмиталар қошида фаолият олиб бораётган “Иқтидорли қизлар” клуби томонидан совриндор қизлар фаолияти мониторинг қилиниб, кейинги фаолиятида яқиндан кўмак бериб келинмоқда. 2012 йил давомида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси томонидан мукофот моҳиятини ҳамда совриндорларнинг ютуқлари ва ибратли жиҳатларини тарғиб этиш мақсадида қатор тадбирларнинг ўтказилганлиги фикримизга мисол бўла олади.
Бу йил ҳам Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий комиссиялари томонидан бешта йўналиш бўйича 300 нафарга яқин иқтидорли қизлар орасидан ўн тўрт нафари аниқлаб олинди. Улар ўзлари танлаган спортнинг турли йўналишлари бўйича Осиё ва Ўзбекистон чемпионлари, жаҳон чемпионатлари совриндорлари, фан олимпиадалари ҳамда республикамизда ўтказилаётган турли кўрик-танловларнинг ғолибалари бўлишган. Умуман совриндор қизларимизнинг сафи 196 нафарга етгани қалбимизга шукуҳ бағишлайди. Ушбу мукофот албатта қизларимизга келажакдаги ўқишлари ва иш фаолиятларида катта масъулият юклайди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
