Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Мукаммал саҳарликнинг тўрт сири

19.06.2017
56 марта ўқилди
Мукаммал саҳарликнинг тўрт сири

Ёғсиз гўшт, сут маҳсулотлари, шунингдек, саб­завотлар ва меваларни кўпроқ тановул қилишингиз тавсия этилади. Саҳарлик чоғида меъёрда овқатланинг, ортиқча еб-ичишдан ва қийин ҳазм бўлувчи таомларни истеъмол қилишдан сақланинг.

Диетологлар саҳарлик учун оқсилга бой таомларни тановул қилишни тавсия этадилар. Чунки улар инсонда тўқлик ҳиссини уйғотиб, қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради. Саҳарлик рўза тутишда муҳим ўрин эгаллайди. Сабаби кун давомида танамиз шу пайтда тановул қилган таомларимиздан ҳосил бўлган қувватдан фойдаланади. Оқсилга бой овқатлар секинроқ ҳазм бўлгани учун, рўзадор инсон ўзини анча вақтгача тўқ ҳис қилиб юради. Шунинг учун саҳарликка ёғсиз гўшт, тухум, йогурт, творог, сут ва пишлоқларни истеъмол қилиш муҳимлигини ёдда тутинг. Рамазон ойида саҳарликка ёки ифторликка тузли, ўта ёғли ва қовурилган таомларни ейиш­лик меъда учун зарарли ҳисобланиб, овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ касаллик­ларни вужудга келтиради.

Шуни ёддан чиқармаслик керак, уйқудан олдин овқат ейиш ёғ моддаларини тўпланишига олиб келади. Чунки уйқу пайтида танада ҳазм қилиш фаолияти сустлашади. Шунинг учун ёғ тўпланишининг олдини олишда энг мақбул усул саҳарлик вақтида оқсилларга бой маҳсулотлар, сут маҳсулотлари, шунингдек, шўрваларни истеъмол қилиш керак.

Ҳар куни саҳарлик вақтида камида 60 грамм пишлоқ истеъмол қилиш вужудингиз учун фойдали. Бунга қўшимча равишда янги сабзавотларни ҳам енг. Уларда инсон организми учун керакли бўлган витаминлар ва микроэлементлар мавжуд. Бундан ташқари саҳарлик чоғида кўпроқ суюқлик ичиш керак. Унинг миқдори энг камида 600-700 мл. бўлиши тавсия этилади.

Рўза вақтида истеъмол қилинадиган овқатлар рўйхатидан дудланган таомларни, колбаса ва сосискаларни ҳамда зираворларни чиқариб ташлаганингиз маъқул. Бу маҳсулотлар чанқоқ ҳиссини уйғотади. Шунингдек, саҳарликка ширинликларни емаслик ҳам тавсия қилинади. Яхшиси, ундан уларни ифторлик пайтида тановул қилинг. Саҳарликда дастлаб овқатланишдан олдин ҳам, кейин ҳам бир стакан тоза сув ичинг.

Теглар:#2017/24

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бурун битиши, аксириш, тунги уйқусизлик,  бош оғриғи...  Буларнинг барчасидан қутилишни хоҳлайсизми?Саломатлик

Бурун битиши, аксириш, тунги уйқусизлик, бош оғриғи... Буларнинг барчасидан қутилишни хоҳлайсизми?

«Соғ бўлинг!» Бу сўзларни аксириш, тумов, томоқда қичишиш ва кўз ёшланиши билан намоён бўлувчи аллергиянинг бирор кўриниши билан касалланган кишилар кўп эшитишади. Аллергик ринит т

16.03.2022259
Гўдаклар терисини парваришлаш сириТиббий сабоқлар

Гўдаклар терисини парваришлаш сири

Бир ёшгача бўлган гўдаклар, айниқса янги туғилган чақалоқнинг териси ўта майин, катта одамникига қараганда 2-3 марта юпқа бўлади. Ҳимоя вазифасини ўтаётган шу майин териси ҳар хил

10.08.2021285
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031