Беморининг соғлиғи ўнглана борди. Иштаҳаси яхшиланиб, кучга кирди. Кўп ўтмай деворга суяниб ўрнидан тура оладиган бўлди. Биринчи марта ўзи юриб шифохона йўлагига чиққанида эса уни бутун касалхона аҳли олқишлади...
Аммо бир куни...
Касал тўсатдан яна каравотига михланиб қолди. Соғайиб бораётган бемори соғлиғининг бунчалар тез орқага кетишини тушуна олмай, шифокор ҳайрон эди. У елди-югурди, касаллик хуружининг сабабини аниқлаш мақсадида текширувлар ўтказиб, беморига янгидан-янги дорилар тавсия этди.
Бир сафар шифокор беморини тиббий кўрикдан ўтказаётган эди:
– Фойдаси йўқ, дўхтир, – деди у сўниқ кўзларини шифтга тикиб. – Мен ҳаммасини билдим. Хонангизда турган касаллик тарихимни ўқиб кўрганман...
Кейинчалик шифокор ўз касбдошлари даврасида бу беморини кўп эсларди. Шифокор ҳамиша бир хил тарзда: “У мени икки марта ҳайратга солган. Биринчи марта яшаб кетишига мутлақо ишончим бўлмаган бир пайтда оёққа туриб, иккинчи марта эса ортиқ соғайиб кетишига батамом ишонч ҳосил қилганимда...”, дея гап бошлар эди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодБиринчи тиббий ёрдамда хатоликка йўл қўйманг!
КУЙГАН ЖОЙГА ЁҒ СУРТМАНГ! Тери куйганда дарров ғоз мойини қидиришга тушсангиз, хато қиласиз. Мойни куйган жойга суртишингиз заҳоти у ерда парда ҳосил бўлиб, ҳаво кирмайди, оқибатда
Тиббий сабоқларБолага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?
Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад
Тиббий сабоқларБолалар ортопедияси: ота-оналар қайси ўринларда хатога йўл қўяди?
Ҳар қандай хасталик профилактикасида тиббий кўрик ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Жумладан, болани ўз вақтида ортопед текширувига олиб бориб туриш керак. Йўқса, туғма ёки орттирилг
ОИВ инфекцияси нима?
ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс
