Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Муаллимнинг фазилати

26.05.2015
54 марта ўқилди
Муаллимнинг фазилати

касбига садоқати ва шогирдларга меҳри билан эзгудир

Бундан беш йил аввал ўғлим Тошкент давлат иқтисодиёт унверситети қошидаги аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига имтиҳонлар асосида қабул қилинди.

Шу баҳонада ота-оналар мажлисига қатнашиб, устозлар билан суҳбатлашиб, ўқитувчиларни, уларнинг дарс бериш усулларини ўргандим. Айниқса, педагог Наргиза Каримованинг тажрибаси ва илмий салоҳияти диққатимни тортди.

Наргизахон билан таълим-тарбияда ота-она ва устозларнинг ўрни, ўқувчиларнинг психологияси, ўсмирлардаги руҳий, жисмоний ҳамда маънавий ўзгаришлар хусусида суҳбатлашамиз. Унинг ўқувчиларга таълим бериш жараёнини кўп бор кузатаман. У ҳар бир дарсини жонли тарзда олиб боришга ҳаракат қилади. Бунда ўқувчиларнинг мутолаа қилган асарларини бир-бирига солиштириш, тўрт гуруҳга бўлиниб баҳс-мунозарага киришиш усулидан фойдаланади. Бунда ғолиб гуруҳ савол бериш ҳуқуқини қўлга киритади. Бир ўқувчи мақол ёки шеърнинг ярмини, иккинчиси эса қолган ярмини айтиш бўйича мусобақалашадилар. Ўрни келганида мантиқий саволлардан ҳам фойдаланади.

Баъзи мактабларда аълочи ўқувчи биринчи, яхши ўқимайдиганлари, тўполончилари эса йил давомида охирги парталарда ўтиради. Аълочи аълочилигича, ўзлаштириши сустлари эса ўз ҳолича қолади. Наргизахон раҳбарлик қилаётган синфда эса ҳафта мобайнида болалар ўринларини алмашиб ўтиради.

Олмазор туманидаги зиёли оиласида туғилиб вояга етган Наргиза 119-сонли мактабда таҳсил олади. Барча фанларни аъло баҳоларда ўзлаштиради. Наргиза, айниқса, адабиёт фанига ўзгача меҳр қўяди. Устози Маҳфуза опа Абдуллаева ҳар дарсда уни адабиёт оламига олиб кираверади. Кейинчалик эса у Ўзбекистон Миллий унверситетининг филология факултетида таълимни давом эттиради. Адабиётнинг ҳали ўзига номаълум бўлган ҳайратга бой сўқмоқларидан юргани сайин қалбида яхшилик ва эзгулик уруғлари ниш отаётганини сезади.

Наргизахон университетда Озод Шарофиддинов, Бегали Қосимов, Рахматилла Ғуломов, Омонулла Мадаев, Санжар Содиқов, Карим Назаров каби кўплаб устозлардан сабоқ олади.

Ўқишини тугаллаган Наргиза аввалига Шайхонтоҳур туманида жойлашган 40-сонли гимназия мактабида, турмушга чиққанидан сўнг эса 295-мактабда ўқувчиларга она тили ва адабиёт фанидан муҳаббат билан сабоқ бера бошлайди.

2004-йилдан эса Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида фаолият кўрсата бошлайди. Орадан кўп вақт ўтмай ота-оналар, ҳамкасблари, ўқувчиларининг ҳурматига сазовор бўлади. Меҳрибон ва талабчан устоз сифатида ном қозонади.

Унинг ўқувчиларга берган сабоқлари беиз кетмаяпти. Устози М.Абдуллаева каби у ҳам вояга етаётган қалбларга эзгулик ва яхшилик уруғларини қадаяпти. Билимга, адабиётга меҳр уйғотмоқда.

Наргизахон Каримова йигирма саккиз йилдан буён ёшларга таълим-тарбия бериб келмоқда. Унинг қўлида таҳсил олган кўплаб ўқувчилар бугунги кунда турли соҳаларда, корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатиб келишмоқда.

Наргизахон турмуш ўртоғи Шокиржон Каримнинг суюмли рафиқаси, Шерзоджон, Шуҳратжон ва Насибахонларнинг устози ва меҳрибон ойижони. Дилдорахоннинг маслаҳатгўй қайнонаси, бир нафар набиранинг жонфидо бувижониси ҳисобланади.

Теглар:#2015/21

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.20241250
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.20241124
Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилишИқтисод

Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон Банки билан ҳамкорлигида “Ўзбекистонда инклюзив рақамлашти

07.04.2022977
МЕТРОЛОГИЯ — ЖАҲОН ОЙНАСИДАИқтисод

МЕТРОЛОГИЯ — ЖАҲОН ОЙНАСИДА

Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий метрология соҳасида ўлчашлар натижаларининг халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Давлат метрология муассасаларини

05.06.2024976