Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

МТМларига қамраб олинмаган фарзандлари бор 400 минг оила методик қўлланмалар билан таъминланади

24.02.2017
49 марта ўқилди
МТМларига қамраб олинмаган фарзандлари бор 400 минг оила методик қўлланмалар билан таъминланади

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги фармонида 2017-2021 йилларда мамлакатимиз тараққиётини янада жадаллаштиришга доир устувор вазифалар белгилаб берилди.

Фармонга биноан таълим ва илм-фан соҳасини янада ривожлантириш борасида комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Бунда халқ таълими тизимида кенг ислоҳотларни амалга ошириш орқали таълим-тарбия сифатини ошириш, янги мактаб бинолари барпо этиш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, уларни замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, ахборот-коммуникация технологиялари ва ўқув-методик қўлланмалар билан тўлиқ таъминлаш каби қатор масалалар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Шуни таъкидлаш жоизки, мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш муҳим стратегик вазифалардандир.

Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги "2017–2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган вазифалар бу борадаги ишларнинг асосини ташкил қилади.  Жумладан, қишлоқ аҳоли пунктларида 50 та янги мактабгача таълим муассасасини қуриш, мавжуд муассасаларнинг 1167 тасини реконструкция қилиш ва 983 тасини мукаммал таъмирлаш ҳамда уларни замонавий талаблар асосида инвентарь, ўқув-методик қўлланма ва зарур анжомлар билан таъминлаш орқали жами 2200 та мактабгача таълим муассасасининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.20251417
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.20241250