– Мен расм чизишга жуда қизиқаман, – дейди 22-сонли умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси Лолахон Юсупова. – Шу боис мактабдаги ўқишимдан кейин Хоразм вилоят “Баркамол авлод” болалар марказидаги “Ёш мусаввир” тўгарагига қатнашаман. Бу ердаги педагоглар жамоаси биз ўқувчиларга мусаввирлик санъати сирларини ўргатади. Тасвирий санъат турлари билан таништирадилар.
Тўгарагимиз раҳбари Моҳинур Қурёзова бизга ўз орзуларимизни қоғозда акс эттиришга чин дилдан кўмаклашадилар. Хато ва камчиликларимизни меҳр билан тушунтириб, муваффақиятларимизни олқишлайдилар. Яқинда юртимиз мустақиллик байрами олдидан Тошкент шаҳридаги “Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт марказида бўлиб ўтган “Ёш қаламкаш” Республика кўрик-танловида Мустақиллик байрамининг 24 йиллигига бағишлаб чизган расмим билан иштирок этиб 2-ўринни қўлга киритдим. Бунинг учун аввало устозимга раҳмат айтаман.
“Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт маркази томонидан ташкиллаштирилган мазкур танловнинг ҳудудий босқичларида икки мингдан зиёд истеъдодли ўғил-қиз қатнашди. Танловнинг республика босқичида ўттиз нафардан ортиқ ёш ижодкорнинг юздан зиёд асари намойиш қилинди. Улар орасида хоразмлик Лолахон Юсупованинг ҳам борлиги ва унинг муваффақияти яқинларига, устозларига байрам совғаси бўлди.
Лолахон Юсупова ижодий ишларида ўз Ватанига бўлган меҳр-муҳаббатини оиласи билан биргаликда акс эттира олган. “Тинч юртда – фаровон оила” деб номлаган ижод маҳсулида жажжи қалбнинг юрт тинчлиги учун шукронаси яққол кўриниб турибди. Лолахоннинг она тимсолида яратган образида она меҳр-муҳаббати, акс эттирилган. Шунингдек, унинг манзарали иши – она табиатни, кун ботишининг ўзгача жилвакорлигини маҳорат ила акс эттирганини кўриб, қалбингиз фахр ва ғурурга тўлади. Келажаги ёруғ, ижодга тўла беғубор юрак эгаси Лолахонга “балли-эй қизим, сенга доим омад ёр бўлсин!”, дегинг келади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
