Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Мўйноққа тоза ичимлик суви борди

04.07.2017
45 марта ўқилди
Мўйноққа тоза ичимлик суви борди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида Мўйноқ тумани аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш муаммосини ҳал қилишга қаратилган Қўнғирот – Мўйноқ ичимлик суви тармоғи қурилиши лойиҳасининг бошланишига тамал тоши қўйган эди.

Орадан роса 5 ой ўтиб, 101 километр узунликда қувур ётқизилиб, туман аҳолиси учун тоза ичимлик суви етказиб берилди. Иншоотнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида аҳоли, айниқса, чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган юртдошларимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, яшаш шароитларини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган мазкур бунёдкорлик ишларига 26,6 миллиард сўм маблағ сарфланди. Қурилиш-монтаж ишлари бош пудратчи – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “СПМС” махсус кўчма механизациялашган станция қурувчилари томонидан амалга оширилди.

Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрамига муносиб совға бўлган ушбу иншоотнинг ишга туширилиши натижасида бир суткада 7 минг куб метр сув узатиш ва 25 мингдан зиёд аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имконияти яратилди.

– Тоза ичимлик суви ҳудуд аҳолисининг кўп йиллик орзуси эди, – дейди “Нуроний” жамғармаси Мўйноқ тумани бўлими бошлиғи Жангабой Жусипов. – Шу пайтгача аҳоли Амударё ёки ер ости сувидан фойдаланиб келар эди. Халқимиз турмуш шароитини янада яхшилаш борасидаги бундай улкан бунёдкорлик ишлари мустақиллигимиз шарофати ва Президентимиз раҳнамолигида инсон манфаатларини таъминлашга қаратилаётган оқилона сиёсат самарасидир.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 18 январдаги “2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида”ги қарори асосида нафақат туман маркази, балки чекка овуллардаги аҳолини ҳам сифатли ичимлик суви билан таъминлаш кўзда тутилган. Хусусан, “Нукус, Беруний, Мўйноқ, Қўнғирот ва Қораўзак туманларининг сув таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизациялаш” лойиҳаси доирасида буюртмачи Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Осиё тараққиёт банкининг молиявий кўмагида Мўйноқ туманидаги 6 аҳоли пунктида яшовчи аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади. “Мўйноқ-Учсой” сув тармоғи яна 1,51 километр узайтирилиб, олис овул аҳолисига сифатли ичимлик суви етиб боради.

Президентимизнинг жорий йил 28 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини 2017-2018 йилларда иқтисодий ривожлантириш ва бандликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, туманда 72 лойиҳа амалга оширилиши назарда тутилган бўлиб, бугунги кунда 36 лойиҳа ижроси доирасида 200 дан зиёд янги иш ўрни яратилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари О.Раматов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов сўзга чиқди.

Аминбой Ортиқбоев,

ЎзА

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592