Организмда моддалар алмашинуви (метаболизм) қанчалик яхши ишласа инсон шунча ҳаракатчан ва фаол бўлади. Унинг ёмонлашуви жиддий хасталикларнинг юзага келишига: ҳолсизлик, холестерин миқдорининг ошиб кетиши, терининг қуруқлашиши, тана вазнининг ортиши, депрессия ва юракнинг секин ишлашига сабаб бўлади. Шу сабаб организмни мустаҳкамлашда моддалар алмашинувининг меъёрида бўлиши муҳим саналади.
Лимон
Лимон жигарни хилтлардан тозалайди ва овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди. Унинг таркибидаги ферментлар ва С витамини организмни токсинлар ва хилтлардан халос этишга кўмаклашади. Бу моддалар алмашинувида муҳим аҳамиятга эга.
Кўк чой
Кўк чой моддалар алмашинувини меъёрлаштирувчи энг яхши маҳсулотдир. Мутахассислар томонидан кунига 2-3 пиёла кўк чой ичиш маслаҳат берилади.
Қалампир
Қалампир таркибида капсаицин моддаси мавжуд. У организмдаги моддалар алмашинувини фаоллаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари ушбу модда оқсил ва ёғ ҳужайралари фаолиятини яхшилайди.
Грейфрутлар
Улар С витаминига бой. Унинг таркибида нарингенин кучли флавоноиди мавжуд бўлиб у антиоксидант саналади. Нарингенин қондаги инсулин миқдорини камайтиради ҳамда қанд миқдорини меъёрлаштиради. Моддалар алмашинувини фаоллаш хусусиятига эга.
Олма
Олманинг айниқса яшил ранглиси моддалар алмашинувини яхшилаб ортиқча вазндан халос этади. У овқат ҳазм қилишини фаоллаштириб, ичак фаолиятига самарали таъсир ўтказади.
Имбирь
У термоген таъсирга – тана ҳароратини тез фурсатда кўтариш хусусиятига эга. Бу эса моддалар алмашинувияга ижобий таъсир этади ҳамда кичик артерияларда қон айланиши яхшиланади. Буларнинг барчаси тана ҳароратининг ортиши билан боғлиқ. Бу ўз навбатида моддалар алмашинувини яхшилаб организмдан ортиқча калориянинг чиқиб кетишига кўмаклашади.
Қора қаҳва
Қаҳва таркибида кофеин моддаси мавжуд. У марказий асаб тизими руҳий фаоллигини ўстиради, моддалар алмашинувини тезлаштиради.
Долчин
Долчин – у моддалар алмашинувини яхшилаб, тана вазнини камайтиради. У қондаги қанд миқдорини яхшилайди. Инсулин даражасини назорат қилади.
Бодом
Бодом таркиби калорияга бой бўлсада, унинг таркибида ўрнини ҳеч нарса билан босиб бўлмайдиган омега-3 ёғ кислотаси мавжуд. У моддалар алмашинувини яхшилашда муҳим аҳамиятга эга.
Брокколи
Унинг таркиби калций, С витаминига бой бўлиб у моддалар алмашинувида муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари брокколи таркибида фолат, омега-3 ёғ кислотаси, магний ва С,К, В6 ва В12 витаминлари ортиқча вазндан халос бўлишда, ортиқча калорияга эга эмаслиги билан аҳамиятлидир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
