Ко'нгилларида бир олам орзулар туг'ёни жо'ш уриб, тонг чог'и қуёшнинг заррин нурларида жилоланган мунаввар олам қиёсини акс эттиришга интилаётган ижодкор о'спирин тинмай изланади. Унинг го'залликка ошно нигоҳлари чор атрофга теран боқади. Эндигина тугатган иши қадим Хива шаҳри минорлари сурати туширилган лаганни яна бир бор ко'здан кечирар экан, Зоҳиджон ба'зи жойларини мо'йқалам билан то'г'ирлаб қо'йди. Эртаси куни Гурлан тумани “Ёш ижодкорлар саройи”да рассомчиликнинг турли ё'налишлари бо'йича ко'рик-танлов бо'либ о'тди. Зоҳиджон кулолчилик бо'йича қатнашиб биринчи о'ринни эгаллади ва диплом билан мукофотланди.
Бу Зоҳиджоннинг 4-синфда о'қиб юрган кезларидаги илк муваффақияти эди. Бунда албатта унинг устози расм дарси о'қитувчиси Зулҳумор Болтаеванинг ҳиссаси катта бо'лди. Устоз-педагог Зоҳиджоннинг ҳар бир чизган расмларига ижобий баҳо берар, уни ҳар томонлама қо'ллаб-қувватларди. Келажакда рассом бо'лиш орзуси ана шундай лаҳзаларда қалбига жо бо'лди.
Рассом бо'лиш орзусидаги йигитча Хоразм вилоятидаги “Тасвирий ва амалий сан'ат” лицей-интернатининг ранг тасвир ё'налишида акварел бо'ёқларида ишлаш бо'йича илк сабоқларни олди. Қатор ко'рик-танловларда иштирок этиб муваффақият қозонди.
2007-йилда пойтахтимиздаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Тасвирий сан'ат” факултетининг “Маҳобатли рангтасвир” бо'лимига Давлат гранти асосида о'қишга кирди. Устозлари Ориф Муинов, Бахтиёр Обидов, Алишер Алиқуловлардан рассомчиликнинг реализм ё'налиши – реал ҳаётдаги воқеаларни акс эттириш, “Манзара”, “Натюрморт” жанрларида ишлаш, маҳобатли рангтасвир, мозаика, витраж, роспис-катта хажмдаги деворий расм сир-синоатларини қунт билан о'ргана бошлади. О'з навбатида ёш рассом томонидан яратилган ижод намуналари устозлари томонидан ижобий баҳоланди.
Эндиликда Зоҳиджон То'раев ҳар йили О'збекистон Бадиий Академияси ко'ргазмалар залида о'тказиладиган “Устоз ва шогирд”, “Табиат ва рассом” деб номланган ко'ргазмалар намойишида фаол иштирок этиб келмоқда. Унинг “Хожикентда куз”, “Жар”, “Лазги” деб номланган суратлари ко'ргазмалар залидан жой олиб мухлислар э'тиборига сазовор бо'лган.
2011-йилда институтни муваффақиятли тамомлагач, у шу факултетнинг “Дастгоҳли рангтасвир” бо'лими магистратура ё'налишига о'қишга қабул қилинди. Бугунги кунда у магистратуранинг 2-босқичида таҳсил олмоқда. Устози Акмал Икромжоновдан “Дастгоҳли рангтасвир” ё'налиши сирларини о'рганмоқда.
Зоҳиджон бугунги эришган муваффақиятларида то'хтаб қолмасдан келажакда Баҳодир Жалолов ҳамда Акмал Нур сингари етук рассом бо'лишни қалбига туйиб ижод қилмоқда. Биз бу иқтидорли ёш рассомга о'зи орзу қилганидек ҳар йили О'збекистон маданияти ва сан'ати Форуми жамг'армаси томонидан ташкил этиладиган “Базаар – Арт” ко'ргазмасида ҳамда Халқаро ко'ргазмаларда қатнашиб, мамлакатимизнинг го'зал манзаралари, миллий қадриятларимиз акс эттирилган асарлари билан муваффақиятли иштирок этишини тилаб қоламиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
