Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Мироқининг нафис ниҳоллари

02.10.2013
53 марта ўқилди
Мироқининг нафис ниҳоллари

Президентимиз ташаббуси билан давлатимиз томонидан фан, та'лим, сан'ат ва спорт йўналишида ўз тенгқурларига ибрат бўлаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Мазкур ислоҳотларнинг натижаси ўлароқ, юртимизнинг шаҳару қишлоқларида болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Бугунги кунда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги Мироқи шаҳарчасида малакали мураббий, "Халқ та'лими а'лочиси" кўкрак нишони соҳиб Барнохон Раҳимова қўл остида 30 нафарга яқин қизлар спортнинг нафис тури – бадиий гимнастика билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Э'тиборлиси, улар туман, вилоят ва республика чемпионатларида мунтазам иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритмоқда. Яқинда вилоятда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма икки йиллигига бағишлаб "Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!" шиори остида ўтказилган бадиий гимнастика мусобақасида мироқилик қизлар – Ширин Ниёзова, Фотима Аҳметова, Маржона Нормўминова, Мадина Ҳақназаровалар муносиб иштирок этиб, вилоят ғолиблигини қўлга киритдилар. Тадбир якунига кўра, Мироқи ҳамда Қарши Олимпия заҳиралари жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.

– Кейинги йилларда юртимиз қизлари орасида бадиий гимнастика спорт тури жадаллик билан оммалашиб бормоқда. Натижада, ёшларимиз орасидан Уляна Трофимова, Жамила Раҳматова, Равиля Фахрутдинова каби исте'додли спортчилар етишиб чиқмоқда, – дейди Шаҳрисабз туманидаги 2-Давлат ихтисослашган мактаб-интернати мураббийси Барнохон Раҳимова.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332
СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?Спорт

СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?

Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеа­ларга т

13.08.2020332