Ўзбекистон ва Жанубий Корея миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич 4-тур учрашувидан кейинги матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин жуда оғир кечганини ва якуний натижа ҳаққоний бўлганини қайд этиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўйин 2:2 ҳисобида якунига етди. Ўзбекистон терма жамоаси голлари жанубий кореялик Ки Сун Йонг ҳамда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Санжар Турсунов ҳисобига ёзилган бўлса, корейслардан Квак Тае Хви ҳамда Ли Донг Гук ўз номини таблога ёздириб қўйди.
“Бугунги ўйин учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Бизни ўйин давомида қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ҳам раҳмат айтишни хоҳлардим. Йигитлар мухлисларнинг ишончини оқлашди, деб ўйлайман. Ушбу ўйинда ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Бу ўйинда Жанубий Корея фаворит бўлди. Умуман, улар гуруҳда ҳам фаворит. Биз жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашни давом эттирамиз”, – деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи.
“Ушбу ўйиндан олдин Жанубий Корея термасининг ўйинларини ўрганиб чиқдик. Ўйиннинг дастлабки 10-15 дақиқасида катта куч билан тўп суришлари маълум эди. Биринчи бўлимда биз Кореяни тўпсиз қолдира олмадик, шунинг уддасидан чиқишимиз керак эди. Агар Кувайт билан ўртоқлик учрашуви бўлмаганида, биз Жанубий Корея билан ўйинда бугунгидек ўйин кўрсата олмасдик. Шоҳруҳ Гадоев қўрқмасдан ҳимояда ўйнаши сабаби - ишонч. У ўша нуқтада ўйин кўрсата олади. Ўйлайманки, у бугун ёмон ўйин кўрсатмади. Катталар орасида йўқолиб қолмади”, – деди Миржалол Қосимов.
Бундан ташқари термамиз мураббийси бошқа саволларга ҳам жавоб берди:
– Ғалабага нима етишмади?
– (кулиб) Менимча гол! Фурсатдан фойдаланиб футболчиларга ва бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Ўйлашимча, йигитлар ишончни оқлади.
– Дурангдан кейин футболчилар ва сизнинг кайфиятингиз қандай?
– Бир нарсани тушуниш керак бугун ютқазишимиз ёки ютишимиз ҳам мумкин эди. Бир нарса ҳақиқат: корейслар фаворит, биз энди 2 ва 3 ўринлар учун ўйнаймиз. Буёғига бу ўйинни унутиб кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришимиз лозим.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортКураш мусобақалари давом этмоқда
Жорий йил кураш мусобақаларига бой бўлди. Апрел ойининг дастлабки кунлари Термиз шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Президенти соврини учун Ал-Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнир садолариг
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
