Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Миллий кутубхонада беш кун

27.11.2015
74 марта ўқилди
Миллий кутубхонада беш кун

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ёшлигимиз ўтган қутлуғ маскан. Ўша пайтда улуғвор кўринган бу илм маскани иккита ўқув залидан иборат эди. Бирида биздек талабалар ва барча муштарийлар мутолаа қилса, иккинчисида олимлар илм билан машғул бўлишарди. Қадрдон кутубхона қирқ беш йил ичида тўрт жойга кўчди. Бугунги муҳташам зиё маскани билан қиёсласангиз олдингилари мўжазгина бўлиб кўринади.

Миллий кутубхона беш қаватдан иборат бўлиб, барча шарт-шароитларга эга бешта ўқув зали, катта-кичик мажлислар зали, кинозал, кўргазмалар зали ва болалар хонасидан ташкил топган. Кутубхонага аъзо бўлиш тартиби жуда қулай. Икки дақиқада расмингиз туширилган аъзолик хужжатини қўлингизга тутқазишади. Ўқув заллари компютерлаштирилган ва улар интернетга уланган. Биринчи қаватнинг айвонида ИНФОЛИБ-2015 ИВ Ахборот-кутуб­хона ҳафталигининг тантанали очи­лиши бўлди. Чор-атроф шарлар билан безатилган. Оркестр ёқимли куйни ижро этмоқда. Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг чиқишла­рини худди театрлардагидек иккинчи қаватнинг айвонидан ҳам томоша қилиш мумкин. Буларнинг бари Ватанимиз мустақиллигининг, мамлакатимиздаги ислоҳот-у бунёдкорлик­нинг шарофати, албатта. Ушбу зиё масканида ўша муҳташамликка яраша дилларга зиё улашадиган ўттиздан ортиқ тадбир бўлиб ўтди. Ҳафтанома қамровлилиги, айниқса ёш мутахассислар, болалар, умуман ёшларнинг кенг иштироки ҳисобга олинганлиги билан ҳам ўзига хос бўлиб, катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлди. Ҳафтаноманинг ҳар бир куни алоҳида номланди.

Биринчи кун – очиқ эшиклар куни

Мутахассислар учун “Фойдала­нувчиларнинг ахборот маданияти ва медиасаводхонлигини шакллантиришда ахборот-кутубхона муассасаларининг ўрни” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Кутубхонанинг кичик залида навоийхонлик соатлари ўтказилди. Али­шер Навоийнинг “Ҳамсат ул-мутахаййирийн” асарининг академик Азиз Қаюмов ва филология фанлари доктори Динара Азимованинг саъй-ҳаракатлари билан рус тилига ўгирилган китобининг тақдимоти бўлди. Шунингдек, Марказий Осиёнинг илк овозсиз филмлари фото кўргазмаси ташкил этилиб, филмлар намойиши бўлиб ўтди. Санъатшунослик фанлари номзоди Нигора Каримова­нинг “Муқаддима” лойиҳаси асосида тайёрланган тадбир юртимизда кино соҳаси узоқ йиллик ривожланиш йўлини босиб ўтганини кўрсатади.

Иккинчи кун – мутахассислар куни

Ахборот кутубхона соҳаси мутахассислари маҳоратини юксалтириш, касб нуфузи ва аҳамиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот тенологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари ўртасида “Ахборот кутубхона муассасаси­нинг энг яхши мутахассиси” танловининг республика босқичи ўтказилди. Мутахассислар тўрт йўналишда ўз иқтидорларини намойиш этдилар. Инновацион технологиялар бўйича ўтказилган беллашуви айниқса қизиқарли кечди. Ҳар бир команда янги технологияларни жорий этиш бўйича ўз таклифларини билдирди. Ма­салан, Тошкент шаҳрининг “Олмос” командаси Ўзтелеком корхонаси билан ҳамкорликда “СМС-хабарномаси ташкил этиш” ғоясини илгари сурди. Андижон вилояти гуруҳи эса болалар учун тайёрланган “Китоб­лар қасри – орзулар рўёби” инновацион технологиясини тақдим этди. Кутубхона қошида кичкинтойларни китоблар оламига етакловчи китоб­лар қасри бунёд этиш лозимлигини таъкидлаб, унинг лойиҳасини намойиш этдилар.

Беллашувда фарғоналиклар биринчи, андижонликлар иккинчи, Тошкент шаҳри командаси учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Бухоро ва Тошкент вилоятларига ҳам кейинги ўринлар ажратилди. Ҳар бир иштирокчига эсдалик совғалари топширилди.

Учинчи кун – ижод куни

Бу кун асосан ёш ижодкорлар билан ишлаш соатлари бўлди. Бутун эътибор ёш ўқувчиларга қаратилди. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, мамлакат келажаги ва илмий салоҳияти ёшлар қўлида. Кутубхонанинг “Тафаккур”залида 6-7-синф ўқувчилари ўртасида “Адабиёт билимдони” танловида классик ва замонавий адабиётининг энг яхши билимдони аниқланди.

“Ижод” залида Тошкент шаҳар мусиқа коллеж ва лицейлари ўқувчилари учун “Мусиқа билимдони” танлови ўтказилди.

Киномарказда эса бошланғич синф ўқитувчилари ва ўқувчилари учун ахборот маданияти ва медиа­саводхонлик бўйича кўплаб маҳорат дарслари ўтказилди.

ЮНеСКОнинг “Ахборот-кутубхона муассасаси мутахассисларининг ахборот маданиятини ва медиасаводхонлигини шакллантириш” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтди. Рус маданият маркази билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар мактаблари­нинг 3-4-синф ўқувчилари ўртасида “Биз китобни севамиз” номли болалар чизган расмлари кўргазмаси уюш­тирилди.

“Баркамол авлод” болалар марказининг мусиқий чиқиши ҳамда Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон билан ижодий учрашув иштирокчиларга бир олам завқ бағишлади.

Тўртинчи кун – хорижий тиллар куни

Мамлакатимизда болаларнинг тил ўрганишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2012-йил 10-декабрьда мамлакатимиз Президентининг “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Жаҳон” залида АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда давра суҳбати уюштирилди. Давра суҳбати доирасида хат ва иншо ёзиш кўникмалари бўйича тренинг ўтказилди ва мавзуни мустаҳкамловчи викторина уюш­тирилди.

Кичик мажлислар залида эса Британия кенгаши билан ҳамкорликда “Инглиз тили билимлари бўйича халқаро ИЭЛЦ тестлари: амалий саволлар” мавзуида суҳбат бўлди. Унда иштирокчилар ИЭЛЦ тестларига тайёргарлик ва уни топширишга доир ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Тошкентдаги Гёте институти билан ҳамкорликда немис тилини ўрганув­чилар билан амалий машғулотлар у­юштирилди.

Корея элчихонаси ва “Мараги” клуби билан ҳамкорликда корейсча сўзлашиш клубининг фаолияти билан танишдилар. Корея таълим тизими ва корейс тили билимларини аниқлаш бўйича халқаро ТОПИС тести ҳақида маълумот берилди.

Бешинчи кун – маданиятлар хилма хиллиги куни

Мамлакатимизда бир юз ўттиздан ортиқ миллат вакиллари истиқомат қилади. Бу кун ташкил этилган кўргазмалар, консертлар миллатлараро дўстлик, ҳамкорлик, осойишта ҳаётимизнинг рамзи бўлди. Бу эса ўз навбатида юртимизда турфа миллат ҳунармандчилиги ардоқланаётганини акс эттирди. Турли залларда халқ амалий санъати, бадиий ўймакорлик, гиламдўзлик, каштачилик бўйича маҳорат дарслари ўтказилди. Заргарлик буюмлари кўргазмасида ўз маҳсулотларини намойиш этаётган Фотима Юсупова шундай дейди: “Мен Низомий номидаги педогогика институтининг касб таълими факултетини битказиб, ота-боболаримнинг касбини давом қилдираяпман. Эътибор берган бўлсангиз, маҳсулотларим миллий ва ўзга миллатларнинг заргарлик усулларини ўзида ифодалайди. Мен ҳамиша изланишдаман. Бошқа миллат вакилларидан ҳам ўрганаман”.

Пскентлик тадбиркор Дилноза Раҳмонқулова миллий мато адрасдан тайёрланган, чапон, костюм, нимча, кўйлак, сумка, ҳамён каби маҳсулотлари билан қатнашди. “Пскент туман ҳунармандлар уюш­масида 70 та касаначи ва 8 та тадбиркор бор, улар халқ амалий санъати ва истеъмол буюмлари ишлаб чиқаришнинг 42 хил йўналиши бўйича меҳнат қилишади. Халқимиз орасида истеъдод эгалари жуда кўп. Айни кунда янги бир йўналишни – тошга ишлов бериб турли мунчоқлар, эсдалик буюмлар ясашни йўлга қўймоқчимиз. Интилишлар оиламизга ҳам юртимизга ҳам қут-барака келтиради” – дейди у.

Тадбиркор Жаҳонгир Умаров ҳамкорликда яратган ўқув дастури бўйича Тошкент шаҳридаги Олмазор енгил саноат касб-ҳунар коллежида гиламчилик маҳоратидан дарс берилмоқда. “Бундай кўргазмалар, маҳорат дарслари бизни тажриба алмашишга ва ижодкорликка чорлайди, – дейди у.

Тадбирнинг сўнгги кунида Озарбайжон ёзувчиси Юнус Ўғизнинг ўзбек тилига таржима қи­линган “Малика ва жодугар” тарихий романининг тақдимоти ўтказилди.

Тадбир якунида Ўзбекистон байналминал маданияти маркази қошидаги озарбайжон, корейс, рус, уйғур, поляк, татар, қозоқ маданият марказларининг бадиий чиқишлари бўлди. Буларнинг бари осойишта юртга тўйлар, байрамлар ярашишининг яққол ифодасидир.

Теглар:#2015/46

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Беш маҳал овқатланиш беш маҳал ош ейиш керак дегани эмасТиббий сабоқлар

Беш маҳал овқатланиш беш маҳал ош ейиш керак дегани эмас

Тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш кунига беш маҳал овқатланиш режимини ташкил қилишдан бошланади. Ошқозоности бези ҳар уч соатда турли гормон ва ферментлар ишлаб чиқаради. Го

02.02.2024243
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Ёзнинг севимли маҳсулоти: эртаки тарвуздан заҳарланмай десангиз...Маданият

Ёзнинг севимли маҳсулоти: эртаки тарвуздан заҳарланмай десангиз...

Ўлкамизга ёз кириб келиши билан мавсумнинг энг севимли маҳсулоти – тарвуз савдоси қизигандан қизийди. Сабаби жазирама кунларда тамадди учун ушбу резавордан фойдалироқ ва енгил ҳазм

28.06.2024330