унда мустақил босма оммавий ахборот воситаларининг ўрни жуда муҳим
Пойтахтимизда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси билан ҳамкорликда “Оммавий ахборот воситаларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши – миллий ахборот маконининг жадал ривожланиши кафолати” мавзусида семинар ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси вакиллари, марказий ва ҳудудий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад оммавий ахборот воситаларининг иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини таъминлаш, мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликлари моддий-техник базасини модернизациялаш борасида давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини таништиришдан иборатдир.
Семинар давомида аҳолини давлат ҳокимияти органлари фаолияти, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлашдаги иштироки ҳақида хабардор қилиш жараёнларига оид масалалар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг мамлакатимиз медиа соҳаси вакилларининг ижтимоий фаоллигини оширишдаги роли муҳокама этилди.
Шунингдек, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қатор ҳудудий таҳририятлар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва таҳририятлар ходимлари иш шароитларини яхшилаш, уларнинг самарали меҳнатларини рағбатлантириш мақсадида олиб борилган турли лойиҳалар ҳақида сўз юритилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Саломатлик«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати нималарни ўз ичига олади?
2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фа
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
