Юртимиз таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида бугунги кунда таълим сифати ва ўқувчиларнинг ўзлаштириш самарадорлигида ижобий натижалар кўзга ташланмоқда. Зеро, ёшликда олган билим тошга ўйилган нақшдир дейди доно халқимиз. Ёшларимизнинг халқаро фан олимпиадалари ва билимлар беллашувларида ғолибликни қўлга киритаётгани соҳа ривожи йўлида амалга оширилаётган ишларнинг тўғри йўлга қўйилганидан дарак беради. Айниқса, болаларга чет тилларини янада чуқурроқ ўргатиш бугунги кунда замон талабига айланди.
Президентимизнинг 2012-йил 10-декабрьдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда тили ёш авлодни замон талабларига мос етук мутахассис этиб тайёрлашга йўналтирилган ишларнинг узвий давоми бўлди.
Ўқувчиларга чет тилларини ўқитишда қўшимча манбалардан самарали фойдаланиш, ёрдамчи ўқув воситалари кўмагида уларнинг хорижий тилга қизиқиш ва муносабатини янада юксалтириш, ҳар бир дарсни интерактив, яъни актив-ўқувчи усулларида олиб бориш, дарслардан сўнг уларга қўшимча машғулотлар бериш ва бу жараёнда ноанъанавий услублардан кенг фойдаланишни тақазо қилади. Шуни алоҳида таъкидлаш керак, анъанавий педагогикада инновацион технологиянинг муайян усуллари сифатида, масалан, Браин сторминг, cасе, зигзаг, cлустер, прожеcт, метҳод каби турларини қўллаш катта натижа беради.
Айрим ҳолатларда грамматикани билмаса, у гапира олмайди деб асосий куч ва урғуни ўқишга, грамматикани ўргатишга катта этибор қаратамиз. Бироқ, интеллектуал салоҳият, ўзлаштириш, қабул қилиш, англаш ва хотира даражаси ҳар бир ўқувчида ўзгача ривожланган бўлади. Кимдир эшитиш, ёзиш ёки ўқиш орқали, яна кимдир эса фақат кўриш ва сўзлаш орқали яхши қабул қилади. Шу боис ҳар бир ўқувчига унинг салоҳиятидан келиб чиқиб индивидуал ёндашган ҳолда, ўзлаштириш ва сингдиришнинг турли воситаларидан, энг муҳими оғзаки нутқни ривожлантириш усулларидан ҳам унумли фойдаланишимиз зарур. Хорижий тилни мукаммал ўрганишни ўз олдига мақсад қилган ўқувчи, авваламбор, ўз она тилини ҳар жиҳатдан мукаммал эгаллаган бўлиши лозим.
Қуйида эса чет тилини ўқитишда ўз фаолиятимда қўллаб келаётган ва ўзининг ижобий натижаларини бераётган инновацион таълим технологияларидан айримларини келтириб ўтмоқчиман.
Оғзаки нутқ машғулотларини ўтказишдан мақсад ўқувчилар ёдидан кўтарилган сўз, ибора, намуналарни эсга тушириш, инглизча тинглаш, гапириш учун нутқ органларини тайёрлашдан иборатдир. Хусусан, бирор бир расмни кўрсатиб, нимани кўраётгани ва расмда кимлар борлигини сўраш, ушбу вазият ҳақида қисқа эссе ёзиш, шахсий позицияси ва фикрини билдириш орқали оғзаки нутқ шакллана боради. Айрим дарслар оғзаки нутқда чет тилларда гапиришдан бошланса, ўқувчилар дарс давомида ўша муҳитда бўладилар. Бу жараёнда, албатта, аста-секинлик билан тинглаб тушуниш, гапириш қобилияти ривожланиб боради.
Замонавий педагогиканинг “Wорк ин гроупс” тури орқали машғулотда қатнашаётган ўқувчилар уч гуруҳга бўлинади. Ўқувчиларга инглиз тилида тарбиявий аҳамиятга эга бўлган, яхши ва ёмонни, меҳнацеварлик ва дангасаликни фарқлаб кўрсатадиган филм намойиш этилади. Биринчи гуруҳга, ушбу филм юзасидан саволлар тузиш вазифаси, иккинчи гуруҳга филм мазмунини гапириб бериш, учинчи гуруҳга эса, филм мазмун-моҳияти ҳақида эссе ёзиш вазифаси берилади. Шунингдек, гуруҳларга бирор бир воқеа ёки ҳодиса акс эттирилган расм тарқатилади. Гуруҳ аъзоларига бир хилда, яъни “Wҳат до ёу тҳинк?” саволи берилади. Мазкур саволга жавоб бериш орқали ўқувчиларда бир вақтнинг ўзида инглиз тилида фикрлаш, сўзлаш ва шахсий фикр билдириш қобилияти, шунингдек вазиятни турлича баҳолаш ҳамда ифодалаш туйғуси ривожланади.
“Браин сторминг” усулини қўллаш ҳам ўзига яраша катта натижа ва самарани беради. Бунда ўқувчиларга “ақлий ҳужум” уюштирилиб, бирор бир ҳодисанинг дастлабки воқеалари инглиз тилида ўқиб берилади ва ўқувчилардан уни мантиқий давом эттириш талаб этилади. Албатта, ўқитишнинг ушбу замонавий усулларини қўллаш давомида ўқитувчи ўқувчиларнинг ҳар бир грамматик, лексик, орфографик ва бошқа хато ҳамда камчиликларини ўз ўрнида тўғрилаб бориши мақсадга мувофиқ.
Ўқув машғулотлари давомида мазкур аралаш ва соф дарс турларини қўллаш орқали ўқувчиларнинг инглиз тилида гапириш, тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш, хотира ва мантиқий тафаккурни ривожлантириш, уларнинг билим савияси ва маънавиятини юксалтириш, ақлий меҳнат малакаларини ҳосил қилиш, шунингдек ўқувчи шахсининг ақлий, ҳиссий ва мотивацион хусусиятларини ривожлантиришга эришилади.
Бугунги ўқувчиларимиз орасида чет тилини мукаммал биладиганлари, жаҳон адабиёти намуналарини таржима қиладиганлари, бир неча хорижий тилларни ўрганаётганлари кўп. Шундай экан, ушбу ишларни янада ривожлантириш мақсадида барча чет тили ўқитувчиларига ўз устиларида тинмай ишлаш, изланиш, малакаларини амалий ва назарий жиҳатдан бойитиб бориш, замон билан ҳамнафас бўлиш, дарслар давомида замонавий инновацион таълим технологияларидан кенг фойдаланишдек улкан вазифа ҳамда масъулият юклайди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
Ҳомиладорликда қўл увушишининг сабаби нима?
Ҳомиладорликда кўплаб аёлларда қўл увушиши кузатилади. Бундай ҳолат турли омилларга боғлиқ. Хўш, улар қайсилар? Бу ҳомила учун хавфлими? Кўпинча оёқ-қўллар увушиши онанинг соғлиғи
Ҳомиладор аёлда қандли диабет аниқланса...
Ҳар куни кўплаб ҳомиладорлар ва уларнинг яқинлари билан мулоқотда бўламиз. Улар орасида турли ёндош касалликларни бошдан кечираётганлар ҳам бор. Айтайлик, қандли диабет билан хаста
СиёсатЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
