Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

МЕНИНГОЭНЦЕФАЛИТ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?

20.01.2021
207 марта ўқилди
МЕНИНГОЭНЦЕФАЛИТ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?

Менингоэнцефалит – бош мия пардалари ва мия тўқимасининг яллиғланиш касаллиги. Касаллик белгиларининг қай тарзда намоён бўлиши бош миянинг қай даражада яллиғланганига боғлиқ.

Сабаблари. Менингоэнцефалит вирусли инфекциялардан сўнг ривожланади. Бу касаллик турли ёшда учрайди, бироқ энг кўп касалланиш болалик даври учун хос.
Белгилари ва кечиши. Касаллик аксар ҳолларда ўткир бошланади. Бирор-бир вирусли инфекциядан сўнг беморнинг тана ҳарорати кўтарилиб, ҳуши йўқола бошлайди. Оёқ-қўллардаги фалажликлар, нутқ ва эшитишнинг бузилиши, тутқаноқ хуружлари, кўз ҳаракатлари чегараланиши ушбу касалликнинг асосий белгилари ҳисобланади.
Давоси. Менингоэнцефалитга чалинган беморлар реанимация ва неврология бўлимларида даволанишади. Даволаш интенсив тарзда олиб борилади.

Асорати. Менингоэнцефалит ўтказган болаларда ақлий ва жисмоний ривожланишдан орқада қолиш, турли хил фалажликлар, тутқаноқ хуружлари ва эшитиш бузилишлари каби асоратлар қолади. Бундай болалар невропатолог назоратида бўлишлари лозим.

Прогноз. Тез ва малакали кўрсатилган тиббий ёрдам асоратсиз тузалиш гаровидир. Ҳар бир ота-она тана ҳарорати кўтарилган болага зудлик билан шифокор чақириши лозим. Баъзи ота-оналар иссиғи ошган болага шифокор чақирмасдан эртанги кунни кутишади, болага фақат суюқлик ичириб ўтиришади ёки тана ҳароратини туширувчи укол билан чегараланиб қолишади. Бундай бефарқлик бир неча соат ичида менингит ва менингоэнцефалит ривожланиши билан тугалланади. Бир кунлик бефарқлик сабабли болангиз бир умрга ногирон бўлиб қолиши мумкин.

Нима қилиш керак? Ҳар кимнинг уйида термометр бўлиши лозим. Ҳолсиз ётган, кўп ухлаётган ва иштаҳаси йўқолган болада тана ҳарорати ошган бўлиши мумкин. Бундай пайт­да термометр қўйишга эринманг. Бир ёшгача бўлган болаларда баъзан буни аниқлаш қийин бўлади. Тана ҳарорати ошдими, дарров уйга врач чақиринг!

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330