Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Менинг биринчи овозим

01.12.2016
44 марта ўқилди
Менинг биринчи овозим

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади...

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 117-модда.

Элдор УСМОНОВ,

ТАТУ талабаси:

– Ўзбекистонда ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Юртимизда уларнинг таълим олиши, ўз иқтидор ҳамда қобилиятларини тўла намоён этиши учун барча шарт-шароит яратилган. Шундай экан биз каби ёшларда она Ватанимиз тақдирига, мамлакатимизда кечаётган демократик ўзгаришларга нисбатан дахлдорлик ҳисси тобора ортиб бормоқда. Буни тенгдошларимнинг сайлов қонунчилигини астойдил ўрганаётгани, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди тадбирларига катта қизиқиш билдираётгани мисолида ҳам кузатиш мумкин.

Бу йил мен сайловда илк маротаба иштирок этаман. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муносиб номзодни сайлашда ҳар бир овоз муҳим аҳамиятга эга. Шундай экан менинг танловим ҳам масъулиятли эканини чуқур англаган ҳолда сайлов ҳақидаги тушунчаларимни, унинг қонунчилигига доир билимларимни оширишга ҳаракат қиляпман. Шу мақсадда тенгдошларим билан “Менинг овозим – Ватаним келажаги” акцияси доирасида “Ёшларнинг сайлов жараёнларида фаол иштироки – жамият демократлашувининг муҳим омили” мавзуидаги давра суҳбатида иштирок этдим. Унда мамлакатимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсати, ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом инсонлар сифатида вояга етказиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлдик. Буларнинг бари бўлажак сайловларда фаол бўлишга ёрдам беради.

Дилфуза ҚУРБОНОВА,

Қоракўл тиббиёт коллежи ўқувчиси:

– Айни пайтда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод ва уларнинг ишончли вакиллари иштирокида ташкил этилаётган сайлов олди учрашувлар қизғин ва юқори руҳда ўтмоқда. Ушбу ташвиқот тадбирлари, ўз навбатида, сайловда илк бор иштирок этаётган мен каби ёшларнинг сайловга оид билими ва ҳуқуқий савиясини оширишга хизмат қилмоқда.

Ушбу сиёсий тадбирда илк бор қатнашаётган тенгдошларимиз ҳар бир овоз юртнинг эртанги куни, порлоқ келажаги учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини янада теран англаб етишлари лозим. Зотан, мамлакатимизда сайловларни ҳар томонлама демократик, очиқ-ошкора, эркин ва адолатли тарзда ўтказиш, фуқароларнинг сайлов жараёнларида эркин, фаол иштирок этиши учун барча ҳуқуқий асослар яратилган.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди дастурлари билан танишиш жараёнида ижтимоий ҳимояга алоҳида урғу берилаётганини, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватланишига имкон яратилишини англаб етдик. Зеро, бунинг замирида бутун Ўзбекистон ёшларининг тақдири, истиқболи мужассам.

Теглар:#2016/48

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Учинчи Ренессанснинг биринчи ҳалқасиСиёсат

Учинчи Ренессанснинг биринчи ҳалқаси

ёхуд мактабгача таълим тизимига янгича ёндашув Бугунги кунда мамлакатимизда таълим тизимининг барча бўғинларида улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда. Айниқса, мамлакатимиз келажаги ва

16.10.2020160
МЕНИНГИТ НИМА?Тиббий сабоқлар

МЕНИНГИТ НИМА?

Менингит – мия пардаларининг ўткир яллиғланиши билан кечадиган юқумли касаллик. Менингитнинг оғир турлари болалик даврида кўп кузатилади. Катта ёшдагиларда менингит кам учрайди ва

20.01.2021318
Бундай пайтда шошиб қолманг: болага дарҳол биринчи ёрдам кўрсатингТиббий сабоқлар

Бундай пайтда шошиб қолманг: болага дарҳол биринчи ёрдам кўрсатинг

Болада талваса хуружи содир бўлганда, табиийки, аксарият ота-оналар шошиб қолади. «Бундай пайтда нима қилиш керак?», «Қандай йўл тутса унинг аҳволи енгиллашади, тезроқ ўзига келади

18.01.2021311
ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИСиёсат

ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ

29.12.2022857