Бу нурафшон ҳаётда ўз келажаги ҳақида ўйлаб, уни истиқболли бўлишини ният қилган инсонлар жуда кўп. Аммо бунга жиддий ёндашмай, вақт деб аталмиш бебаҳо неъматнинг қадрини чуқур англаб етавермайдиганлар ҳам йўқ эмас. Фарзанднинг иқтидори ва қобилиятини эрта англаб уни шакллантиришда ота-оналарининг ўрни ниҳоятда катта. Бунда уларнинг кўмаги муҳимдир.
Мавлуда опа ва Ойбек ака Акромовлар ҳам тўнғич фарзанди Дилзоданинг болалигидан тикиш-бичишга иқтидори борлигини пайқашди. Ҳали мактаб ёшига етмаган қизалоқ ўз қўғирчоқларига ажойиб, бежирим либослар тика бошлаганидан, хонадон катталарининг кўзи қувнайди. Мато ранглари бир-бирига ҳамоҳанг танланган. Кўйлакчаларга бежирим тикилган кичик-кичик гулчалар ҳам кишини бефарқ қолдирмайди. Шу сабаб Мавлуда опа қизини тикиш тўгарагига бириктириб қўйди. Кейинчалик, Дилзода ўз малакасини ошириш мақсадида Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Баркамол авлод” маркази қошида очилган “Либос дизайнерлик” тўгарагига қатнай бошлади. Тиришқоқ қиз Нодира Очилова, Севара Абдусатторова, Содиқ Шофайзиев каби устозларидан дизайнерлик соҳасининг сир-асрорларини қунт билан ўргана бошлади. Шу билан биргаликда у турли танлов ва кўргазмаларда иштирок этиб, ўз малака ва иқтидорини намойиш этди. Яқинларининг кўмаги билан ёш дизайнер ҳар йили ўтказилаётган “Болажонлар – ширинтойлар” номли болалар мода фестивалида ўзининг “Бойсун чечаклари”, деб номланган ўндан ортиқ коллексиясини тақдим этди. Коллексиянинг “Бойсун чечаклари” дея номлашига сабаб Сурхондарё вилоятининг ўзига хос ёрқин ва бетакрор кашталари қизалоқни ҳайратлантирган бўлса, ажаб эмас.
Либослар асосан икки ёшдан саккиз ёшгача бўлган болажонлар учун мўлжалланган. Ундаги танланган ранглар, кашталар, либослар бичими етук дизайнерлар эътиборига сазовор бўлди.
Республикамизда фаолият юритаётган иқтидорли дизайнерлар иштирок этган модалар намойишида 9-синф қизнинг иштироки эътирофга молик, албатта. Бу тадбир унинг учун катта маҳорат мактабига айланди.
– Биз ёшларга яратилган имкониятлар туфайли ўз иқтидоримизни намойиш қилиш имконига эгамиз. Келажакда дизайнерлик соҳасини мукамммал эгаллаб, миллий либосларимиз ҳамда каштамизни дунёга танитишни орзу қиламан, – дейди Дилзода Акромова
Инсон ўз устида тинимсиз ишлаши, танлаган касбини дилдан севиши лозим. Мақсад сари интилиш чоғида учраган барча қийинчиликларнинг мукофоти албатта бўлади. Бунинг учун вақтини бехуда ўтказмасдан, муваффақият сари олға интилмоқ лозим. Зеро, бугунги қилинган ҳаракат келажагимизни нурафшон бўлишига замин бўлади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
