Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Мен ватан фарзандиман!

23.02.2017
106 марта ўқилди
Мен ватан фарзандиман!

Кўп эслайман, тақдирнинг аёвсиз зарбаси билан болалигимдан ота-она меҳрига ташна бўлиб ўсдим. Кўпчилик тенгдошларим сингари оила, деган муқаддас тушунчанинг таъмини тотиш бахти насиб қилмади. Аммо, давлатимиз, ҳукуматимизнинг ғамхўрлиги, болажонлиги самараси ўлароқ, дастлаб Фарғона шаҳридаги Болалар уйида, сўнгра Марғилон шаҳридаги 1-сон Меҳрибонлик уйида яшадим, таҳсил олдим.

У ерда мен ва мен каби меҳрга ташна болалар ҳамиша Юртбошимиз эътиборида бўлди. Таълимнинг кейинги босқичини маиший хизмат ва педагогика коллежида давом эттирдим. Мухтасар қилиб айтганда, биз Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг улкан ғамхўрлигидан мамнун тарзда улғайдик. Илм-фаннинг юқори чўққиларини забт этдик. Бир сўз билан айтганда давлатимиз биз ёшлар, хусусан, ота-она меҳрига муҳтож болалар учун барча қулайликларни яратиб берди.

Бугунги кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ана шу улуғ инсон бошлаб берган эзгу йўлнинг давоми бўлмоқда. Янги йилга “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” дея ном берилиши ҳам юқоридаги фикрларнинг ёрқин тасдиғи бўла олади.

Коллежни тамомлаб, хужжатларимни ЎзМУнинг журналистика факултетига топширдим. Ҳукуматимизнинг мен каби ижтимоий ҳимояга муҳтож, хусусан, ота-онасиз ўсган болаларга қаратаётган юксак эътибори натижаси ўлароқ, менга ушбу таълим даргоҳида ўқиш учун имконият яратиб берилди.

Мен бугун мамлакатимизнинг энг нуфузли олий таълим муассасаси талабасиман. Бу эса марралар карвонининг эндигина бошланиши деб биламан. Комил ишонч билан шуни айтишим мумкинки, ҳар бир эришган ютуқларим замирида ҳукуматимизнинг чексиз ғамхўрлиги ётади.

Теглар:#2017/8

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Сиз қайси темпераментга мансубсиз?Тиббий сабоқлар

Сиз қайси темпераментга мансубсиз?

Темперамент одамнинг теварак-атрофдаги воқеаларга муносабати ва ҳиссиётининг айрим хусусиятларини белгилаб беради. Темперамент онг, хотира, ақл-заковат ва қобилиятни акс эттирмайди

19.07.2022227
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031