Маҳалла азалдан тинчлик-тотувлик, меҳр-оқибат маскани бўлиб келган. Қолаверса, инсон камолотида ҳам унинг тутган ўрни беқиёсдир. Шу боис бўлса керак, халқимиз бир болага етти маҳалла ота-она, деган пурмаъно ҳикматга қатъий амал қилиб яшайди.
Қувонарлиси, истиқлол йилларида маҳалланинг мавқеини юксалтиришга алоҳида эътибор қартилмоқда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшларни ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишини таъминлашда, унинг роли тобора ортиб бораётир.
Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги Ҳасанбой номли маҳалла мен туғилиб ўсган муқаддас гўша. Ҳомид ака Рустамов бир неча йилдан буён маҳалламиз раис (оқсоқол)и лавозимида фаолият юритиб келади. Бу фидойи инсон боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан доимо хабар олади. Ёшларнинг таълим олишига, спорт билан шуғулланишига, бандлигини таъминлашга бош-қош бўлиб, аҳолининг ҳамжиҳатликда яшашига катта ҳисса қўшаётган жонкуяр оқсоқол.
Шу боис маҳалламиздан жуда кўплаб зиёли инсонлар етишиб чиққан. Масалан, техника фанлари доктори Турғун Содиқовни олайлик. У киши мана бир неча йилдирки, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўсимликлар моддаси институтида самарали фаолият юритиб келмоқда. Салоҳиятли бу олим илмий изланишлари билан нафақат юртимизда, балки бутун дунёда ном қозонган.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги Жўрақул Сатторов эса пахта етиштириш соҳасига янгича технологияларни жорий этиш бўйича Андижонда улкан изланиш олиб борган. Ҳозиргача қишлоқ хўжалигида у яратган янгиликлардан кенг фойдаланилади. Бу инсонлар маҳалламизнинг чинакам фахридир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиМЕНИНГИТ НИМА?
Менингит – мия пардаларининг ўткир яллиғланиши билан кечадиган юқумли касаллик. Менингитнинг оғир турлари болалик даврида кўп кузатилади. Катта ёшдагиларда менингит кам учрайди ва
Тиббий сабоқларСиз қайси темпераментга мансубсиз?
Темперамент одамнинг теварак-атрофдаги воқеаларга муносабати ва ҳиссиётининг айрим хусусиятларини белгилаб беради. Темперамент онг, хотира, ақл-заковат ва қобилиятни акс эттирмайди
Тиббий сабоқларБЕБАҲО МИКРОЭЛЕМЕНТ
Сиҳат-саломатликда умр кечириш – барчамизнинг истагимиз. Ва биламизки, бебаҳо бойликни асраш, мустаҳкамлаш кўплаб омилларга боғлиқ. Хусусан, организмда микро ва макроэлементлар, о
Тиббий сабоқлар«Фарзандимнинг овози бўғилиб қолди...»
Шифо истаб келувчилар орасида фарзандининг тез-тез томоғи оғриши, овози хириллаб, баъзан бўғилиб қолишидан шикоят қиладиган ота-оналар учраб туради. Уларни «Бу қандай касаллик?», «
