Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

04.02.2021
258 марта ўқилди
МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва «Соғлом авлод» газетаси таҳририяти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарҳод Ҳанапияев, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Бошқаруви раиси Светлана Инамова ҳамда бошқа масъуллар иштирок этган ушбу тадбирда ўзаро ҳамкорлик ҳақида келишиб олинди.

Тадбирда ушбу ҳамкорлик республикада соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу жараёнда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ишончли ҳимоялаш бўйича тармоқ касаба уюшма ташкилотлари томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, шунингдек, соҳадаги мавжуд муаммолар ечимини кенг ёритишда муҳим омил бўлиши айтиб ўтилди. Аҳоли, биринчи галда соғлиқни сақлаш ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзига амал қилинишини тарғиб қилиш, бу йўналишда биргаликда тадбирлар ташкил этиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари, ҳамкорлик доирасида юртдошларимизнинг меҳнат муҳофазаси, ижтимоий-иқтисодий ҳамда меҳнат қонунчилиги масалаларига оид саволларига касаба уюшма мутахассислари атрофлича жавоб ва зарурий маслаҳатлар бериб боради. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг ижтимоий шериклари билан тузилган Тармоқ келишувлари доирасида тасарруфдаги корхона ва муассасаларда ишловчи ходимларнинг меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш, ижтимоий-иқтисодий, маънавий, интеллектуал ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси, ижтимоий шериклик, маданий-оммавий ҳамда спорт соғломлаштириш ишлари кенг ёритилади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.20251417
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…Саломатлик

Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…

Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла

15.11.20241122