Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Меҳрнинг миллати бўлмайди

12.05.2017
63 марта ўқилди
Меҳрнинг миллати бўлмайди

Болалагимда қишлоққа борганимизда қариндош уруғлар гап орасида Собира момо, Николай бува, Татар момо деб сўз очганда уларнинг ноодатий исмларидан ажабланардим.

Онам бунга шундай изоҳ берганди: “Собира момо, Николай бува каби яна кўплаб бошқа миллат вакиллари уруш вақтида қишлоғимизга келиб қолишган. Улар шу ерда униб-ўсиб, бола-чақа орттиришди.

Чиндан ҳам Кўкдала қишлоғида турли миллат вакиллари истиқомат қилишади. Раҳматли момомнинг қозоқ миллатига мансуб дугоналари кўп эди. Момомнинг айтишича, улар биргаликда далада меҳнат қилиб, бир дастурхондан нон еб, аҳил-иноқ бўлиб кетишган экан. Ҳатто, момом яқин-яқингача дугоналарини эслаб, улардан ўрганган қозоқча қўшиқларни хиргойи қилиб турарди. Энг қизиғи, ўша қардош миллат вакилларининг қишлоғимизга келиб, ўрнашишига менинг катта бобом Ҳасан буванинг хизмати катта бўлган экан. Дадамнинг айтишича, Ҳасан буванинг отаси Тожинор бувамиз Ўтамали қишлоғида деҳқончилик билан шуғулланган. Ёш бўлишига қарамасдан савдо-сотиққа анчайин пухта бўлган Ҳасан бува ҳар сафар савдо билан Самарқанднинг Каттақўрғон шаҳрига борган кезларида бошпанасиз, оч-наҳор юрган 20-30 нафар атрофидаги қозоқ миллатига мансуб инсонларга раҳми келиб, уларни меҳнатга ундайди. Шу-шу бўлган-у улар Тожинор буванинг қўлларида деҳқончиликни ўрганиб, бошпанага эга бўлишган экан. Кейинчалик Кўкдала ва бошқа қўшни қишлоқларда муқим ўрнашиб, уйли-жойли бўлиб кетишган экан.

1944 февралда жанглардан бирида яраланиб, ногирон бўлиб уйга қайтган самарқандлик Ҳамид Самадов ҳам уруш туфайли бошпанасиз қолган етим болаларга ҳомийлик қилган. Ҳали уйланмаган бўлишига қарамай, у 13 нафар турли миллат болаларини фарзандликка олган. Самадовлар оиласи тошкентлик Шомаҳмудовлар оиласи каби инсонпарварликнинг юксак намунасини кўрсатган байналмилал оила сифатида қадрланади.

– Ўзбек халқида ҳақиқий инсонпарварликнинг юксак намунасини кўриш мумкин, – дейди Қрим-татар маркази ходими Лимира Бекирова. – Бежизга Ўзбекистонни кўп миллатли халқ деб аташмайди. Зеро, Иккинчи жаҳон уруши вақтида ҳеч бир миллат қилолмаган олижанобликни ўзбеклар кўрсата олди. Бағрига минглаб инсонларни олиб, уларга меҳр кўрсатди. Оғир кунларда далда бўлди. Раҳматли онам Зера Сулейманова ҳам 1944 йилда Қримдан Самарқандга эвакуация қилинган эди. Онамни вокзалнинг ўзидаёқ бир ўзбек оиласи ўз бағрига олган. Урушдан сўнг отам Юсуф Сулейманов ҳам Самарқандга келган. Кейинчалик улар шу ерда танишиб, турмуш қуришган. Мен уларнинг тўнғич фарзандиман. Мен бир умр ўзбек халқидан миннатдорман.

Дарҳақиқат, ўша йиллари Ўзбекистон нафақат матонат, балки оқибат ўлкаси ҳам бўлган. Уруш олови ёнаётган шаҳарлардан жўнатилган қанчалаб бева-бечоралар, етимларга юртдошларимиз ўз уйидан, кўнглидан жой берган. Ўз боласи оч-наҳор, лекин ўзганинг боласини ўзга демай, ўз бағрига олиши, ўз боласи оғзидаги кемтиккина ризқни ўзганинг фарзандига илиниши, ҳақиқий жасоратнинг белгисидир.

Архив маълумотларида келтирилишича, 1941 йилнинг ноябрь ойигача биргина Украинадан Ўзбекистонга 54 минг нафардан ортиқ киши кўчириб келтирилган. Ўзбекистонга энг кўп Россия, Беларусь, Молдова ва Болтиқбўйи республикалари аҳолиси кўчиб келган. Улар мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларига жойлаштирилган. 1942 йил баҳорига келиб Ўзбекистонга келганлар сони 716 минг нафарни ташкил этган экан. Жами эвакуация қилинган одамлар сони 1 ярим миллионга етган. Шундан 400 минг нафари болалар бўлиб, 200 минг нафари етим болалар ҳисобланган.

Теглар:#2017/19

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Скрининг текширувлари орқали аниқлаб бўлмайдиган ортопедик касалликлар қандай даволанади?Табобат

Скрининг текширувлари орқали аниқлаб бўлмайдиган ортопедик касалликлар қандай даволанади?

Ҳомиладорлик давридаги скрининг текширувлари болаларнинг соғлом туғилиши, улардаги нуқсонларни эрта аниқлаб, бартараф этиш, ўғил-қизлар орасидаги ногиронлик кўрсаткичларини кескин

29.04.2022325
Руҳиятни кўтармай туриб дардни даволаб бўлмайдиТиббий сабоқлар

Руҳиятни кўтармай туриб дардни даволаб бўлмайди

Шифокор. Бу сўз замирида бир олам маъно мужассам. Чунки угина инсониятнинг энг бебеҳо бойлиги – саломатлигига масъул ҳисобланади. Касални даволашда эса аввало хасталанган инсонни т

18.11.2020231
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031