Инсон борки, аввало, унга билим ва ма'рифат дунёси сари ё'л очиб берган, унинг қалбига юксак инсоний фазилатларни жо этган устоз ва мураббийларга нисбатан ко'нглида ҳамиша миннатдорлик туйг'уси билан яшайди.
Ҳар бир оилада фарзанд дунёга келганидан со'нг, ота-она баг'рида улг'ая боради ва тарбия топади. Қачонки, болалар олти-етти ёшга етиб, мактабга борганида эса муаллимлар уларни тарбия қиладилар, илм сирларини о'ргатадилар. Шу боис бо'лса керак, мактабни "илм бешиги", деб ҳам атайдилар.
Ҳаётимда мен учун икки карра эмас, ундан-да азиз бо'лган онажоним фарзандлари учун ҳам уйда ҳам мактабда меҳрибон ва жонкуяр устоз бо'лган.
Ҳар сафар О'қитувчи ва мураббийлар куни арафасида устозимга нима совг'а қилсам экан деб о'йланиб қоламан. Онамнинг бир одатлари бор – фарзандларидан ҳеч қачон совг'а кутмайдилар. Ҳамиша бизнинг эҳтиёжларимизни о'йлаб келганлари учун ҳам совг'а харажатини ортиқча деб биларди. Байрам кунларидаги озгина меҳр, эрталабки бир ог'из илиқ со'з у киши учун энг катта совг'а эди.
Мактаб даврида ҳам о'қувчилар билан биргалашиб совг'а тайёрласакда, уни беришга жуда тортинардим. Шу туфайли бо'лса керак, назаримда, о'қитувчининг фарзанди бо'лиш жуда ог'ир. Бу сенга икки карра мас'улият юклайди. Чунки о'қитувчининг фарзанди барчага о'рнак бо'лиши, онасининг бераётган та'лимини биринчилардан бо'либ оқлаши керак.
Энг қизиг'и, мактабда синфдошларим онам билан менинг о'ртамиздаги муносабат уйдан ташқарида қандай бо'лишига жуда қизиқишарди. Шу туфайли дарсларда "ойи" деб юбормасликка ҳаракат қилардим.
Уйда ёлг'из қиз бо'лганим учун ойимга ко'п эркаликлар қилардим. Онам мактаб ё'лагида мени ко'риб қолса, ко'зларимга бор меҳри билан қарарди. Лекин мактабда қаттиқо'л устоз бо'либ танилган ойижоним мени эркалашдан о'зларини тиярди. Шу туфайли, дарсларда ҳам менга нисбатан ко'проқ талабчан эди.
Бир воқеа ҳеч ёдимдан чиқмайди, бир куни дарсга уй вазифасини тайёрлаб боролмадим. Аксига олиб о'ша куни ойим биринчи бо'либ мендан уй вазифасини со'раб қолди. Бажармаганимни ко'риб, ҳеч иккиланмасдан ҳатто "то'рт" баҳоси ҳам ё'қ бо'лган кундалигимга "икки" баҳо қо'йди. О'шанда ойимдан хафа бо'лмадим, аксинча, синфдошларим олдида уни уятга қо'йганим учун жуда хижолат бо'лганман.
Чин ма'нодаги устозлар учун о'з касбига бо'лган ҳурмат олдида қолган барча нарса арзимасдек бо'либ қолади. Устозим – онажоним ана шундай о'з касбининг жонкуярларидан биридир. Шу сабабли ҳам устозлар ҳамиша иззат ва э'тиборда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
СпортСТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?
Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеаларга т
