Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Меҳрибон она айиқ

16.04.2018
59 марта ўқилди
Меҳрибон она айиқ

Бахмалнинг Ойқор тоғи оралиқларида қўнғир ва жигарранг айиқларни учратиш мумкин. Бу ақлли жониворлар ҳид билиш ҳисси ёрдамида шерикларини тезда топиб олади. Бурни таъсирчан, ўттиз чақирим наридан ҳам сезади. Ҳатто, беш-олти соат олдин юриб ўтган шериклари исини билади.

Тўдадаги катта айиқ яхши ов қилиш жойини тез топади. Ясси бурни ва ўткир тирноқларидан ҳеч бир рақиб қочиб қутулолмайди. Унга қаҳратон совуқ писанд эмас. Қалин мўйнаси, тери остидаги ёғлари уни совуқдан сақлайди. Вазни оғир бўлса-да, тез югуради.

Ваҳшийлиги ҳаракатларидан шундоққина сезилиб туради. Мустаҳкам жағлари билан дарахт шохлари, бута ва пояларни осонгина ғажийди. Емак танлаб ўтирмайди.

Баҳор келиб, кунлар исий бошлади. Она айиқ мана икки ойдан бери болалари билан бирга яшаб келмоқда. Бу даврда у ўта меҳрибон бўлиб, болаларини диққат билан парваришлайди.

Она айиқ уядан чиқиш вақтини билади. Теварак-атроф жим-жит бўлганида унинг болалари илк бор инидан чиқиб, ташқи олам билан таниша бошлайди. Онаси эса доим болаларига кўз-қулоқ бўлиб туради. Дарахтга тирмашиб чиқишга кичкинтойлар уста, худди тирноқлари илгакка илингандек бўлади. Мабодо қўрқса, онаси уларни тинчлантиради.

Она айиқ хатар хафв солаётганини олдиндан сеза бошлади. У асабийлашиб, қочиш тараддудида. Бу ягона ва тўғри йўл. Болалари эса яшириниш пайига тушди. Инстинкт шуни тақозо этади. Болаларининг бири эркак айиқдан қочиб қутилолмади. Лекин кунлар илиб, ҳадемай қолган икки боласи мустақил ҳаётга тайёр бўлади.

Бу жониворлар учун энг хавфли душман қондошлари – эркаклари. Она айиқ жонини бериб бўлса ҳам улардан болаларини ҳимоя қилиши лозим. Синчков ва ғамхўр она учун ўлжа қидириш узоққа чўзилиши мумкин. Бу ҳеч ҳам яхшиликка олиб келмайди. Турли кўнгилсизликка рўбарў бўлиши мумкин.

Озиқ-овқат кам пайтлари айиқларга хурсандчилик татимайди. Шунда ўтган йилдаги поя илдизлари ҳамда туганакларни ҳам эътибордан четда қолдирмайди. Айиқлардаги очлик қишлоқ чеккасидаги экин майдони ва дарё қирғоқларига боришларига мажбур қилади. Тошларни ағдариб, мингоёқ, молюска ва шу каби ҳашаротларни излайди. Сарқитдан ҳам тап тортмайди. Қорин тўқлаш ғамини ейди. Ов қилиб куч тўплайди.

Очлик, рақиблар таҳдиди, ўғринча ов қилувчи одамлар айиқлар ҳаётига хавф солиб туради. Лекин қишлоқ одамлари ва ақлли жониворлар бир-бирларига кўникиб қолган. Айиқлар атрофдагиларга зиён етказмайди. Доимо бир сўқмоқдан юради, одамларга ҳужум қилмайди. Тоғликлар ҳам шовқин солмасдан уларга ёқмайдиган бирор иш қилишдан эҳтиёт бўлади. Акс ҳолда айиқлар хавфлидир.

Ойқор қишлоғи аҳолиси жониворлар билан тотув яшаб келади. Айиқлар учун ҳам бу осойишта гўшадир. Улар вақти-вақти билан сув бўйига тўпланиб, атрофни кузатишади. Улар ёзгача озиқланиб, кўпроқ вазн тўплаши керак.

Қишлоқ одамларида улардан ҳимояланиш учун зарур анжомлар йўқ эмас. Улар зийрак ва синчков жониворлар ғашига тегмаслик, ўлжасига кўз олайтирмаслик кераклигини яхши билади. Айиқлар ҳам инсон ҳаёти ва мулкига дабдурустдан тажовуз қилмайди. Лекин барибир бу ақлли ҳайвонлар одамлар меҳрига муҳтож.

Теглар:#2018/15

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782