Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Меҳри малҳам шифокорлар

21.12.2015
55 марта ўқилди
Меҳри малҳам шифокорлар

Юртимизда кексалар доимо иззатда, ҳурматда. Бу эзгу анъана жорий йилда янада кенг қулоч ёзди. Кексаларни эъзозлаш йилида минглаб нуронийларнинг соғлиғи тикланди, давлатимиз томонидан қарияларга кўрсатилаётган ғамхўрлик туфайли уларнинг умрига умр қўшилмоқда.

Умр – инсонга ато этилган улуғ неъмат. Уни мазмунли ўтказишда энг муҳим омиллардан бири, шубҳасиз, соғлиқ-саломатликдир. Буни биз, бирор-бир аъзоимиз безовта қилганида теранроқ ҳис этамиз, англаймиз. Тўғри-да, агар вужуд соғ-саломат бўлса, руҳият кўтарилади, улуғвор мақсадлар сари интиламиз.

Шу ўринда яқинда бошимдан кечирган бир воқеани айтиб бермоқчиман.

Ёшим етмишда, фахрий ўқитувчи-педагогман. Тўсатдан шу йилнинг август ойи охирида жигаримдаги қаттиқ оғриқ туфайли академик В. Воҳидов номидаги Рес­публика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказига шошилинч ётқизилдим. Жуда оғир жарроҳлик амалиётини бошимдан ўтказдим. Очиғи, яшашдан умидимни узгандим. Лекин бу ердаги покиза қалбли шифокорлар менга умид бағишлаб, яна ҳаётга қайтишимга сабабчи бўлишди. Айниқса, тиббиёт фанлари доктори Миршавкат Акбаров бошчилигидаги шифокорларга алоҳида миннатдорлик билдираман.

Муолажа давомида бошқа беморлар билан суҳбатлашиб билдимки, марказ сўнгги русумдаги тиббиёт жиҳозлари, асбоб-ускуналар билан тўла жиҳозланган. Барча текширув ва ташхислар шу жойнинг ўзида амалга оширилар, бўлимларда малакали шифокорлар инсон ҳаёти учун кураш олиб боришаркан. Муҳими, бу ерда хоналар шинам, тоза ва озода, шифокор ҳамширалар одамохун ва меҳрибон, эътиборли инсонлар экан. Айниқса, марказ раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор, юксак қалб соҳиби Феруз Назировнинг хизмати таҳсинга сазовор.

Шахсан, мен етти нафар фарзанд, ўттиздан ортиқ набира, эвара, чевараларнинг бувиси сифатида бундай масъулиятли ва шарафли касб эгалари олдида таъзим қиламан, уларнинг фидокорона меҳнатларига таҳсин айтаман. Чунки, улар озод ва обод юртимизнинг ҳар бир фуқароси саломатлиги йўлида тунни кунга улаб хизмат қилмоқдалар.

Теглар:#2015/50

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Куз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?Тиббиёт олами

Куз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?

Куз – пишиқчилик мавсуми, ўзгаришлар фасли. Унинг табиатига монанд об-ҳаво ҳам тобора салқинлашиб бораверади. Шу боис шифокорлар мазкур фаслда саломатликка кўпроқ эътиборли бўлишни

21.09.2021353
Тишлар қандай тозаланади?Тиббиёт олами

Тишлар қандай тозаланади?

Дўконларда юз хилга яқин тиш ювиш пасталари, ўнлаб турдаги тиш чўткалари бор. Шифокорлар берган маълумотга қараганда, улардан наф кам. Негаки, ёши олтмишдан ошганларнинг 18 фоизида

07.03.2022255
Кесарча кесиш амалиёти илк бор қачон ва қаерда ўтказилган?Тиббиёт олами

Кесарча кесиш амалиёти илк бор қачон ва қаерда ўтказилган?

Шифокорлар она ва бола ҳаётига хавф солувчи омилларни тарозига солиб,чуқур таҳлил ва мушоҳададан сўнг кесарча кесиш амалиётини таклиф қилишади. Ушбу амалиёт аниқ кўрсатмалар бўлган

22.06.2021232
Магнит бўрони кузатилганда қандай йўл тутиш лозим?Тиббиёт олами

Магнит бўрони кузатилганда қандай йўл тутиш лозим?

Кейинги пайтларда сайёрамизда магнит бўрони тез-тез кузатилаётгани сир эмас. Хўш, ана шундай вазиятда шифокорлар қандай йўл тутишни тавсия этишади? – Магнит бўрони инсон саломатлиг

30.05.2022231