Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

МЭҲРГА ПАЙВАСТА КЎНГИЛЛАР

27.10.2014
52 марта ўқилди
МЭҲРГА ПАЙВАСТА КЎНГИЛЛАР

Ана шу меҳр-оқибат туйғулари “Меҳрибонлик уйлари”, махсус мактаб-интернатларда тарбияланаётган болажонларга кўрсатилаётган ғамхўрликда ҳам яққол намоён бўлмоқда. Меҳрга ташна ўксик кўнгилларнинг бошини силаб, уларнинг ҳеч кимдан кам бўлмаслиги йўлида амалга оширилаётган ишларнинг кўлами кенг.

Тошкент вилоятининг Бўка туманида жойлашган 15– “Меҳрибонлик уйи”да бўлганимизда болажонларнинг яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб кўплаб муваффақиятларни қўлга киритаётганларининг гувоҳи бўлдик. 3 ёшдан 16 ёшгача бўлган тарбияланувчиларни ўз бағрига олган “Меҳрибонлик уйи” замонавий кўринишдаги бинога эга бўлиб, барча жиҳозлар билан таъминланган. Мавжуд тўқувчилик, мусиқа, спортга ихтисослашган 12 та тўгаракда машғулотлар ўтаётган Нигора Жалилова, Зулайҳо Ҳавасова, Миржалол Қосимов, Даврон Комилов сингари устозларининг ўгитларига амал қилаётган тарбияланувчилар туман ва вилоят миқёсидаги кўрик-танловларда совринли ўринларни қўлга киритиб келишмоқда.

Жорий йилнинг сентябр ойида 15-16 ёшли ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган “Ўзбек жанг санъати” спорт мусобақасининг вилоят босқичида 9-синф ўқувчиси Сулаймон Абраменков биринчи ўринни қўлга киритди. “Меҳрибонлик уйи”нинг 7-синф ўқувчиси Карена Андреева 2013-йилда республика миқёсида ўтказилган оғир атлетика бўйича мусобақада Ўзбекистон чемпиони номига сазовор бўлиб, айни кунларда республика терма жамоаси сафида янги мусобақаларга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

– Ҳар бир боланинг ўзига хос иқтидори бор. Уни намоён этиши учун тинимсиз изланамиз, – дейди “Меҳрибонлик уйи” раҳбари Абдурасул Акмалов. – Бола билан бола бўлиб суҳбатлашмасанг унинг дилидагини англай олмайсан. Бу борада Людмила Дадуева, Қосима Пўлатова, Қорасоч Юлдашева, Гулнора Сарварова, Шокир Мусурмонов сингари малакали педагогларнинг тарбияланувчиларни ўз фарзандлари каби ардоқлашаётгани уларни муваффақиятлар сари етакламоқда. Маскандаги “Моҳир қўллар”, “Китоб ҳақиқий дўстимиз”, “Ораста қизлар”, “Мен чизган расм” каби турли танловлар янги-янги номларни кашф этаётгани баробарида ўқувчилар қўл меҳнати билан яратилган ижод наъмуналарини турли кўргазмаларда ҳам намойиш этишмоқда.

Дарҳақиқат, Абдурасул ака айтганидек хоҳ ўғил, хоҳ қиз бўлсин ҳар бир боланинг ўзига хос кўнгил олами бор. Унга эзгуликлар улашсанггина кўзлаган мақсадингга эришасан. Ушбу масканда қизларни мустақил ҳаётга тайёрлаб, йигитларни касб ўрганишига замин ҳозирлаш ҳам муҳим вазифа саналади. Ҳар бир ишга ҳамжиҳатликда бир оила фарзандлари каби ёндашиш асносида болаларни худди опа-сингил, ака-укадек улғайишларига замин яратилмоқда. Маскан ошхонасида пазандалик сирларини ўрганаётган қизларнинг ширин пишириқлари, йигитларнинг қўл меҳнати билан яратган ишларини кўриб том маънода ҳаётдан сабоқ олаётганининг гувоҳи бўлдик.

Маскандаги кўргазмалар доскасига қўйилган турли мунчоқлардан тўқилган гуллар, дарахтлар, бежирим либослар болажонларнинг ҳар бир ишни қунт билан бажаришини акс эттириб турарди.

Тарбияланувчилар билан савол-жавоб қилар эканмиз, уларнинг билимга чанқоқ эканлигига яна бир бор амин бўлдик.

“Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиси 6-синф ўқувчиси Заки Ларионов ёнимизга келиб, “Чизган расмларимни газетада чоп эца бўладими?” – дея ийманибгина сўради.

Теглар:#2014/42

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782