Чилонзор туманидаги 1-сонли “Ёшлар уйи” 2009- йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Ҳозирги кунда ушбу маскан тарбияланувчиларидан 15 нафарни ўсмирлар ташкил этади. Уларнинг билим олишларини таъминлаш, мустақил ҳаётга тайёрлаш, кундалик турмуш вазифаларига ўргатиш, маънан баркамол инсон этиб тарбиялаш муассасада фаолият юритаётган меҳридарё тарбияланувчиларнинг асосий мақсадидир. Шунингдек, ушбу маскан фидойилари ёшларни ҳар қандай вазиятда ўзини муносиб тута билиш, ақл билан иш кўришга ҳам ўргатади. Айниқса, уларни касбга йўналтириш мустақил ҳаётда ўз ўрнини топишида айни муддао бўлмоқда.
Бугунги кунда 23 нафар битирувчилардан 8 нафари тарбиячилар назорати остида, 15 нафари эса мустақил ҳаёт кечиришмоқда. Уларнинг 7 нафари давлат томонидан уй-жой билан таъминланди. 15 нафарига эса ота-онасидан мерос қолган уй-жойлар шахсий мулк сифатида тиклаб берилди.
Мазкур “Ёшлар уйи” тарбияланувчиларидан 36 нафарига ўрта-махсус касбий таълимга эгалиги тўғрисидаги диплом топширилди. Шуниси қувонарлики, беш нафар битирувчи олий ўқув юрти талабаси. 22 нафар тарбияланувчи турли ташкилотларда фаолият олиб бормоқда. Олти нафар тарбияланувчи бугунги кунда оила қурган. 12 нафар ўсмир касб-ҳунар коллежларида таълим-тарбия олаётир. Коллежнинг охирги курсида ўқиётган ўғил-қизларнинг келажакда олий таълим масканларида ўқишини таъминлаш мақсадида ҳар йили улар турли йўналишларда қўшимча билим олиши йўлга қўйилган.
Масканда болаларнинг жисмонан соғлом вояга етишларига ҳам алоҳида эътибор берилади. Улар ҳар йили тиббиёт мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Бу йилги тиббий кўрик натижаларига кўра 15 нафар бола шифохонада даволанган бўлса, 41 нафарининг соғлиғи амбулатор шароитида мустаҳкамланди. Шунингдек, стоматологик кўрикдан ўтган 38 нафар ўсмир ҳам соғломлаштирилди.
Ёшларнинг соғлом ва бақувват камолга етишларида спортнинг ўрни беқиёс. Спорт ёшларда ўзига бўлган ишонч туйғусининг шаклланишида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ушбу масканда фаолият юритаётган турли спорт тўгаракларида ёшлар ўқишдан бўш вақтларида спорт билан шуғулланадилар.
Муассасада болаларни юртимизнинг тарихий ёдгорликлари, қадриятлари билан яқиндан таништириш, турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш уларнинг қалбида ҳаётга, атрофдагиларга меҳр уйғотади. Катталарга ҳурмат, кичикларга иззатда бўлиш каби ўзбекона қадриятларни улар онгига сингдиришга хизмат қилади. Турли байрамлар Наврўз, Мустақиллик кунининг нишонланиши ёшлар қалбида Ватанга садоқат, миллий урф-одатларимизга ҳурмат ва эътиборни мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда.
Мазкур “Ёшлар уйи”да яшаб, тарбия олган ва бугунги кунда мустақил ҳаёт остонасига қадам қўяётган ёшлар билан суҳбатлашамиз:
Аделя Нурматова: – 1-Республика тиббиёт коллежида ўзим севган ҳамширалик соҳаси бўйича ўқишни битказдим. Ҳозир бувим билан яшаяпман. Мирзо Улуғбек туманидаги кўп тармоқли оилавий поликлиникада фаолият юритмоқдаман. Албатта, онанинг меҳри бўлак. Лекин онам оламдан ўтганидан кейин шу маскандаги тарбиячилар унинг ўрнини босишга ҳаракат қилишди. Улардан миннатдорман.
Даря Велякова: – Биз оилавий шароитимиз сабабли уч нафар укам билан Тошкент шаҳридаги “СОС – Болалар маҳалласи” га келиб қолганмиз. Данил ва Даур эгизак, улар ҳозир 10 ёшда, Александр беш ёшда. Мен шу масканда вояга етганимиздан ҳеч ҳам афсусланмайман. Меҳрибон инсонлар қўлида тарбия кўрдик. Ушбу маҳалла 2000-йилда ташкил этилган, бу йил муассасамиз ўзининг 15 йиллик юбилей санасини нишонлайди. Маҳалламизда 14 та хонадон бўлиб, унинг ҳар бирида оналар ва холалар бор. Бизнинг Гулбаҳор онамиз шу маҳалла очилганидан бери фаолият олиб боради. Катта иш тажрибасига эга. У ишини жон-дилидан севади. Шу давргача бир неча фарзандларни вояга етказган.
Ҳозирги пайтда онажонимиз етти нафар ўғил-қизга таълим-тарбия бермоқда. Бизга бераётган оналик меҳр ва эътибори, ҳаётий сабоқлари учун мингдан минг раҳматлар айтаман. Барча тарбияланувчилар 9-синфни битказгандан кейин “Ёшлар уйи”га ўтказилади. Мен ҳам тенгдошларим қатори уч йил ана шу масканда яшаб, Транспорт коллежида билим олдим. 2014-йилда ушбу коллежни имтиёзли тугатиш арафасида “Росзарубежцентр” ўқув марказида билим олдим. Натижада Россиядаги Псков давлат университетига “Педагогика ва психология” бўйича ўқишга кирдим. Буларнинг бари менга ўз фарзандидек меҳрибонлик кўрсатган ва таълим-тарбия берган устозларимнинг меҳнатлари самарасидир. Ватанимиз келажаги бўлган биз ёш авлоднинг ўксик кўнгилларига бахт улашаётган мазкур даргоҳ раҳбари Дилором Муҳаммедраҳимова ҳамда бир-биридан меҳрибон тарбиячиларимиздан биз кундалик таълим-тарбиядан ташқари ҳаёт сабоқларини ҳам олдик. Бунинг учун биз улардан бир умр миннатдормиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликСоғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси: «Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!» шиори остида саломатлик акцияси бошланди
Мамлакатимизда олиб борилаётган ҳар бир янгиланиш ва ўзгаришларнинг туб мазмун-моҳиятига эътибор берсак, уларнинг барчаси шу муқаддас Ватанда азиз саналган инсон учун эканлиги яққо
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
