
Май – гуллар ранг талашадиган ой... Сен уларнинг ифорини димоғинг билан ажратиб оласан: атиргул, қирқоғайни, чиннигул, настарин... саноғи йўқ. Боғ тарафдаги ариқдан жийда гулининг атри оқиб келаётганга ўхшайди. Унинг бўйи билан бетакрор ранги ҳам кўнглингга кириб келади: болалик қадрдонинг, кутганинг, азиз меҳмонингдек. Ўша томон қадам ташлайсан. У сенга қучоқ очиб, югуриб келаётгандек бўлаверади. Соғинч шамолнинг бағрига сингиб елади. Қуёш гулларнинг ичига беркиниб олгандек: гулзорга термулсанг, чеҳранг нурланади, қувват оласан.
Рассом қизалоқ хаёлга чўмган бувисини саволга тутади:
– Айтинг-чи, бувижон, сизга қайси гул ифори кўпроқ ёқади?
Бироз жимликдан сўнг кампир мийиғида кулиб қўяди:
– Меҳр гулида, болам...
Қизалоқ елкасини қисиб, бошини чайқади, кўзларини катта очди.
– У гулни ҳечам эшитмаганман. Қаерда ўсади? Балким топиб келарман.
– Уми, болам... ёш-у қарининг жонида бўлади. Илдизиям қадр ва эътибордан қувват олади. Сен унинг суратини чизмоқчи бўлсанг, атрофга қара. Ҳар қадамингда уни кўрасан.
Хиёбон... Хотира майдони. Эл-юрт тинчлиги учун курашган ота-боболаримиз номлари қайд этилган лавҳлар. Бу даргоҳ йил ўн икки ой муқаддас қадамжога айланган. Зиёратчилар лавҳларнинг пойини гулларга тўлдиради.
Ҳассасига суянган бобо узоқларга термулади. Хотираларга чўмган хаёли шодон болаларнинг кулгуларидан бўлинади.
* * *
Юз билан юзлашаётган момонинг қўллари ҳамиша дуога очилган.
– Ҳурматниям, неъматниям олди бувингники, – деб уқтиради онаси Эъзозага. Қизалоқ тушунмай ҳайрон туради. Она тандирдан чиққан нонларни оларкан:
– Лоладагини бувингга олиб бор, табаррук қилиб берсин, – дейди. Буви бир тишламгина синдираркан, “нондек азиз бўлинглар, болам!” дейди...
* * *
– Боғлардан бир хабар олайлик, ота қўлига кетмон тутади. Ҳали бўйи отасининг белига ҳам етмаган ўғил кичкинагина кетмончасини кўтариб, отанинг кетидан эргашади.
– Полвон ўғлим, – эркалатади ота.
– Яқинда сизга иш қолдирмайман, – ишонч билан отасининг белидан қучади ўғил.
– Ҳа-да, ўғлим, – елкасига қўйилган қўл болага куч беради
* * *
Эндигина қадам олган болакай ҳар куни онаси билан сайрга чиқади. Майсазорда югуриб чарчамайди, кичкинагина қўлчаси билан қоқигулларни териб онасига тутади. Кафтчасида эзилиб кетган “гулдаста”ни оларкан, она боласини бағрига босади.
* * *
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликСоғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси: «Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!» шиори остида саломатлик акцияси бошланди
Мамлакатимизда олиб борилаётган ҳар бир янгиланиш ва ўзгаришларнинг туб мазмун-моҳиятига эътибор берсак, уларнинг барчаси шу муқаддас Ватанда азиз саналган инсон учун эканлиги яққо
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
