Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Меҳр билан туташган ришта

31.10.2018
322 марта ўқилди
Меҳр билан туташган ришта

Дунёдаги айрим инсонлар тақдирига бу ёруғ оламдаги барча яратилмишлар ва ҳодисаларни кўнгил кўзи билан идрок этиб, мушоҳада қилиш тақдири битилган бўлади. Аммо уларнинг кўзи ожиз, имконияти чекланган бўлсада, иқтидори чек-чегара билмайди.

Атрофдаги инсонларнинг уларга бўлган илиқ ва самимий муносабати ва зарур эътибори бу каби иқтидорларнинг ўзига бўлган ишончи ва ижодий иқтидорини ўстиришда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

Жорий йилнинг 21-28 октябрь кунлари юртимизда Корея Республикасининг “Siloam Center for the Blind” хайрия ташкилоти делегацияси томонидан ўтказилган хайрия тадбирлари шу каби эзгу мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Таъкидлаш жоизки, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг “Siloam Center for the Blind” хайрия ташкилоти билан ўзаро ҳамкорлиги 2015 йилда йўлга қўйилган бўлиб, бугунга қадар икки томон биргаликда юртимизда соғлом авлодни тарбиялаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасида бир неча хайрли лойиҳаларни ташкил этди.

Бу галги ташриф аввалида кореялик меҳмонлар Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманидаги “Aриранг”қариялар уйи ҳамда Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реаблитация илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида жойлашган Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар махсус мактаб-интернатларида бўлиб, у ердаги шароитлар билан яқиндан танишди.

Светлана ИНАМОВА,

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси:

– Юртимизда истиқомат қилаётган корейслар бугунги кунда ўзбеклар билан дўст-биродар бўлиб, жамиятимизнинг фаол аъзоларига айланган. Айтиш керакки, ушбу хайрия концерти ўзаро ҳамкорлигимизнинг мантиқий давоми саналади. Мазкур тадбир орқали имконияти чекланган инсонлар ўртасидаги ўзаро дўстлик, биродарлик алоқалари янада мустаҳкамланади.

24 октябрь куни эса пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида “Siloam Center for the Blind”хайрия ташкилоти делегацияси томонидан катта концерт дас­тури ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон ва Жанубий Корея халқларини қадимий дўстлик ришталари боғлаб туришини, бугун ушбу эзгу анъана янада мустаҳкамланаётганини алоҳида эътироф этишди.

Тадбирда Кореянинг кўзи ожизлар анъанавий мусиқа оркестри томонидан куй ва қўшиқлар ижро этилди. Шу билан бирга меҳмонларнинг ўзбекис­тонлик кўзи ожиз ва заиф кўрувчи санъаткорлар билан биргаликда ижро этган миллий куйи йиғилганлар эътирофига сазовор бўлди.

Делегация иштирокчиларининг нав­батдаги манзили Корея Республикасининг юртимиздаги элчихонаси қошида фаолият олиб бораётган Таълим маркази бўлди. Бу ерда ҳам кореялик оркестр жамоаси томонидан йиғилганларга хайрия тадбири ташкил этилди. Бу эса Таълим маркази ўқувчилари учун чинакам совға бўлди.

Чои Донгик,

“Siloam Center for the Blind” халқаро хайрия ташкилоти бош котиби:

– Бизнинг мусиқа оркестримиз қирол Сежонг даврида, яъни бундан 600 йил муқаддам ташкил топган. Қирол ўша даврда кўзи ожизлар ўз кўзлари билан дунёни кўра олмаса-да, ўз овозлари билан уни идрок қилишлари мумкинлигини алоҳида қайд этиб, ана шундай инсонлардан таркиб топган оркестрни саройда, чет эллик меҳмонлар билан бўладиган тадбирларда қатнашишига имкон яратган.

Эртаси куни кореялик санъаткорлар Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги 70-сонли имконияти чекланган болалар мактабида ҳам хайрия концерти дастурларини намойиш этишди. Қувонарлиси, улар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Сўнг­ра меҳмонлар Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрига йўл олишди. У ерда кам таъминланган, кўзи ожиз, заиф кўрувчи фуқароларнинг оила аъзоларига хайрия ёрдами кўрсатилди.

Теглар:#2018/44

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси: «Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!» шиори остида саломатлик акцияси бошландиСаломатлик

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси: «Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!» шиори остида саломатлик акцияси бошланди

Мамлакатимизда олиб борилаётган ҳар бир янгиланиш ва ўзгаришларнинг туб мазмун-моҳиятига эътибор берсак, уларнинг барчаси шу муқаддас Ватанда азиз саналган инсон учун эканлиги яққо

15.02.2021157
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896