
“Меҳрибонлик” уйи дарвозасидан кириб борар эканман, бир йигит билан қизнинг суҳбатлашиб турганига кўзим тушди. Улар мени очиқ чеҳра билан кутиб олишди. Кейин билсам иккаласи ҳам шу даргоҳда тарбияланиб вояга етган ва ҳозирги кунда йигит мазкур муассасада посбон бўлиб ишлар, қиз эса касб-ҳунар коллежи битирувчиси экан. Улар турмуш қуришга аҳду-паймон қилишибди.
Инсон умри мобайнида кўзлаган ниятларига, орзу истакларига имкон қадар эришади, дўстлар орттиради, эслашга арзигулик дамларни бошдан кечиради. Аммо, шундай бир туйғу, тушунча борки узоқ умр кўрсакда унга талпинаверамиз, топганимизда ҳам камлик қилаверади. Бу туйғу – меҳр. Хоҳ катта бўлинг, хоҳ бола ҳар бир одам меҳр гадоси. Меҳридарё халқимиз илиқ сўзнинг шайдоси. Айниқса, кичкинтойларни чин кўнглидан ардоқлаб, “Боланинг бегонаси бўлмайди”, дейди. 30-”Меҳрибонлик” уйида тарбияланаётган болалар ҳам ҳукуматимиз ғамхўрлигида соғлом ва баркамол улғайишмоқда.
Тарбиячилар ҳам ота, ҳам она бўлиб уларнинг атрофида парвона. Ҳудудда яшовчи аҳоли ҳам болалар тақдирига бефарқ эмас. Кунора хабар олиб туришади. Байрам, туғилган кунларда совға-саломлар улашишни канда қилмайди. Болалар ҳам маҳалла аҳлини ўз оиласидек кўриб, умумхалқ ҳашарларида, жамоат ишларида фаол иштирок этади. Болалар бир-бирлари билан аҳил-иноқликда, оға-инидек вояга етмоқда. Бунинг барчаси яхши тарбия, етарлича эътибор, яратилган шарт-шароитларнинг самарасидир.
– Масканда тарбияланаётган ҳар бир бола юрт келажаги учун ўз ҳиссасини
қўшадиган бўлиб улғайишига ишончим комил, – дейди директор ўринбосари Светлана Гареева. – Уларни ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишлари, юртга муҳаббат, халқига садоқат руҳида улғайишлари учун тарбиячилар ва маҳалла аҳли ҳамжиҳатликда иш кўряпмиз. Давлатимиз томонидан фарзандларимизга барча шароитлар яратиб берилмоқда. Бизнинг 30– “Меҳрибонлик” уйида фаолият олиб бораётган педагог ва тарбиячилардан Ҳ.Умарова, Д.Саидалимова, Ф.Қодирова, Ф.Габбасова, логопед Ш.Худойбердиева, тарбиячи Г.Абдужалилова, Д.Мусаева мазкур даргоҳда тарбияланаётган ўғил-қизларга ўз боласидек меҳр кўрсатиб, билим ва тарбия бермоқда. Болажонлар шундоққина ёнимизда жойлашган 103-мактаб интернатида сабоқ оладилар. Дарсдан бўш вақтларида инглиз тили, рус тили, математика ва яна спортнинг бир қанча йўналишлари бўйича тўгаракларга қатнашади.
Бу масканда тўққизта гуруҳ мавжуд бўлиб, уларда 10-12 нафар турли ёшдаги тарбияланувчилар икки нафардан тарбиячи меҳру муҳаббатла ҳаёт сабоқларини ўргатмоқда. Муассасада “Яшашни ўрганмоқчиман” дастурига асосан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Камалак” болалар ташкилоти, “Умид ниҳоллари” спорт беллашувлари бўйича тадбирларнинг мунтазам ўтказилаётгани болаларда ўқишга, касб-ҳунар ўрганишга, ўзларидаги иқтидорни намоён этишларига туртки бўлмоқда. Шунингдек, шахсий гигиенага риоя қилиш, овқатланиш одоби, жамоат транспортида ўзини қандай тутиш, фойдали тежамкорлик, уй-жой озода ва саранжомлиги йўналишларини ўз ичига олган “Яшашни ўрганмоқчиман” дастури доирасида ўтказиладиган тадбирларда болалар қизиқарли таклиф ва мулоҳазалар билан унинг янада мазмунли ўтишига ўз ҳиссаларини қўшмоқда.
“Маънавият ва маърифат”, “Экосан”, “Соғлом турмуш тарзи”, “Моҳир қўллар”, “Сеҳрли мўйқалам”, “Светофор” каби тўгаракларда болажонлар ўзларини қизиқтирган йўналиш бўйича касб-ҳунар ўрганиб билим олмоқдалар. Уларга муассаса кутубхонасидаги китобларни авайлаш, ундан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш бўйича ҳам тарбиявий ишлар олиб борилади. Жумладан “Китоб – илм чироғи”, “Китоб – энг яхши дўст” мавзуларида, китоб комиллик пойдевори эканлиги тўғрисида суҳбатлар ташкил этилади.
Диана Азимова, Зинаида Сиганкова, Шерзод Холиқов, Темур Куркин – 9-синф ўқувчилари. Улар тасвирий санъатга ва барча фанларга, айниқса, география фанига қизиқадилар. Бундан ташқари, расм тўгаракларига қатнашиб ўзларининг истеъдодларини янада оширмоқда. Тасвирий санъат йўналишидаги “Пейзаж”, “Автопортрет”, Табиат тасвирларини акварел бўёқларида яратишади. Уларнинг беғубор қалбидаги Ватанга, она-табиатга, гулларга, ҳайвонот оламига бўлган меҳр-муҳаббат ана шу чизмаларда ифодаланган.
Диана Азимова 2014 йилда ўтказилган “Камалак жилоси” фестивалида ўзининг ижодий ишлари билан иштирок этиб, 2-ўринга сазовор бўлди. У ёзги таътил пайтида барча болалар қатори “Меҳрибонлик” уйига қарашли Бўстонлиқ туманидаги Оқтош гўшасида жойлашган “Нур” дала-ҳовлисида рассом қиз оромгоҳда болаларнинг дам олиш қувончлари, уларнинг табиатга бўлган меҳрларини ифодалаб рангтасвирга туширибди. Унинг “Қиз ва табиат”, “Оромгоҳда” деб номланган суратлари ва шоҳи ипаклар орқали яратган табиат тасвирлари эътиборингизни тортади. Бўш вақтида ўз саломатлигини мустаҳкамлаш учун спортнинг баскетбол ва теннис турлари билан шуғулланиш ҳам унга завқ бағишлайди.
Спортни ўзига дўст билган Шерзод ҳам мунтазам равишда шуғулланиб боришни канда қилмайди. Устозларининг айтишича, келажакда у, албатта, жаҳон чемпиони бўлади.
– Мен олти ёшдан футбол тўгарагига қатнашаман, – дейди Шерзод. – Сабаби, Юртбошимиз таъкидлаганидек “Спорт бизни бутун жаҳонга танитади”. Мен Ватаним шаънини кўкларга кўтариб, юртим олдидаги вазифамни, фарзандлик бурчимни бажаришни мақсад қилганман. Бундан ташқари, ўқишдан бўш вақтимда, маданий ҳордиқ олиш учун тасвирий санъат билан шуғулланаман. “Пейзаж”, “Тоғ қучоғида ёз”, “Ҳайвонот боғи” деб номланган ижодий ишларим билан “Камалак жилоси-2014” кўрик-танловида қатнашганман.
Муассасада тарбиявий ишларни амалга оширишда “Меҳрибонлик” уйининг ижтимоий руҳий-педагогик кўмаклашув хизматининг ҳам алоҳида ўрни бор. Жумладан, тарбияланувчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида муассаса тарбияланувчиларига турар жой бириктирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар янгиланди. “Меҳрибонлик” уйида ҳар бир боланинг шахсий ҳужжатлари, тиббий диагностика жадвали ижтимоий педагогик кўмаклашув хизмати ходимлари томонидан ўзгартирилди.
Ушбу масканда тарбияланувчиларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, улардаги жисмоний камчиликларни бартараф этиш мақсадида тиббиёт ходимларининг олиб бораётган ишлари ҳам таҳсинга сазовор. Саломатлик посбонлари болаларнинг соғлиғини, озиқ-овқат сифатини мунтазам равишда назорат қилиб боради. Болалар давлат стандартлари даражасида белгиланган ширин таомлар билан сийланадилар. Шунингдек, уларни бир йилда икки марта шифокор кўригидан ўтказиш йўлга қўйилган. Муассасада фаолият олиб бораётган педиатр-шифокор Гулмира Умарованинг ҳам “Меҳрибонлик” уйида ўз ўрни бор. У ҳамиша болалар саломатлигига жиддий эътибор қаратади. Хасталиги аниқланган тарбияланувчилар диспансер рўйхатига олиниб, тумандаги 30-сонли оилавий поликлиникасида даволанадилар.
Товуш талаффузида нуқсони бор, ҳамда ёзув ва ўқишда камчиликлари мавжуд бўлган болалар билан логопедик машғулотлар олиб борилади. Дарс давомида дифферинциал индивидуал ёндашишни амалга ошириш вақтида нутқ, диққат, хотира ва тафаккурни ривожлантиришга катта аҳамият қаратилади. Айниқса, бу ерда руҳшуноснинг ўрни жуда муҳим. Чунки, имконияти чекланган болаларнинг психологиясини ўрганиш бўйича улар билан индивидуал яъни муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш йўлларини топиш, тарбияланувчиларни ҳаётга ижтимоий жиҳатдан мослашувига эришиш, психологик савол-жавоб, битирувчи тарбияланувчилар билан касб танлаш бўйича суҳбатлар ўтказиш уларнинг вазифасига киради.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Жамият“Ақлвой” ўз фаолиятини бошлади
Ўзбекистонда жорий йилнинг 22 мартидан болалар учун мўлжалланган таълим ва кўнгилочар телеканал фаолият бошлади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманид
Тиббий сабоқларОвқатланишдан кейин кўнгил айниса...
Овқатланишдан кейин оғриқ ва ноқулайлик сезишнинг кўплаб сабаблари бор. Агар оғриқ овқатдан кейин дарҳол сезилса ва у бир оздан кейин ўтиб кетса, бунга кўпинча овқат сабаб бўлади.
СаломатликСоғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси: «Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!» шиори остида саломатлик акцияси бошланди
Мамлакатимизда олиб борилаётган ҳар бир янгиланиш ва ўзгаришларнинг туб мазмун-моҳиятига эътибор берсак, уларнинг барчаси шу муқаддас Ватанда азиз саналган инсон учун эканлиги яққо
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
