Яқинда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Жамият ва мен – 2013” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Тадбирда республикамиздаги босма ва интернет нашрлари, ахборот агентликлари журналистлари ва фотожурналистлари, шунингдек, журналистика йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар ўртасида ўтказилган мазкур танловда 100 нафардан зиёд соҳа вакиллари иштирок этиб, улар томонидан 2000 дан зиёд материаллар тақдим этилди. Унда 10 та йўналиш бўйича танлов эълон қилинган бўлиб, еттита йўналиши бевосита журналистларнинг турли соҳаларга ихтисослашуви билан боғлиқ.
Маълумки, мазкур соҳа ходимларини рағбатлантириш, касб малакаси ва маҳоратини ошириш борасида ҳар йили республика миқёсида қатор танловлар ўтказилади. Биргина фонд томонидан соҳани ривожлантириш, журналист кадрларни рағбатлаштириш борасида 2013 йилда қатор тадбирлар уюштирилиб, таҳририятлар моддий-техник базасини мустаҳкамлашга эришилгани қувонарли ҳол. Шунингдек, таҳририят ходимларининг иш шароитини яхшилаш, меҳнат фахрийларининг самарали меҳнатларини қадрлаш мақсадида турли лойиҳалар қўллаб-қувватланганлиги соҳага бўлган эътиборнинг ёрқин намунасидир.
Анжуманда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш” Концепциясидаги ОАВнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, давлат ҳокимияти бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги, ахборот соҳасига бозор механизмларини жорий этиш ва улар фаолиятига илғор ахборот-коммуникацион технологияларини киритиш, медиа тизим фаолиятини кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
