Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Меҳнат қилиш ҳуқуқи ва унинг қонуний асослари

21.04.2015
50 марта ўқилди
Меҳнат қилиш ҳуқуқи ва унинг қонуний асослари

Ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки йилларданоқ миллий ва маданий анъаналаримизга мос тушадиган ҳуқуқий демократик жамият пойдеворига асос қўйилди. Эндиликда янги демократик мезонлар ҳаётимизга тобора чуқурроқ кириб бораётир. Инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналишларига айланмоқда.

Жумладан, меҳнат-ҳуқуқий муносабатлари ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда тегишли қонун ҳужжатлари билан тартибга солинганини ва мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга эканлигини кўришимиз мумкин.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг давлатимиз миллий қонунчилигида меҳнат ҳуқуқий муносабатлари Меҳнат Кодекси билан ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиши ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эга бўладилар.

Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеидан, эътиқоди, жамоат бирлашмасига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашлар ва имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди. Бундай чеклашлар ёки имтиёзлар камситиш деб ҳисобланади. Давлат меҳнатнинг баъзи муайян соҳаларида ҳамда юқорироқ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар (аёллар, вояга етмаганлар, ногиронлар ва бошқалар) тўғрисида алоҳида ғамхўрлиги билан боғлиқ фарқлашларни белгилаган, бундай фарқлашлар камситиш деб белгиланмаслиги лозим.

Ҳар бир шахснинг меҳнат ҳуқуқлари назорат қилувчи органлар, шунингдек меҳнат низоларини кўрувчи органлар томонидан амалга ошириш йўли билан кафолатланади.

Республикамизда ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади. Баъзи ҳолларда 15 ёшга тўлган шахслар ҳам ишга қабул қилиниши мумкин, аммо бунда тегишли тартибга риоя этилиши лозим, яъни 15 ёшга тўлган шахслар ота-оналаридан бирининг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахснинг ёзма равишдаги розилиги бўлиши шарт. Лекин шундай ҳолда ҳам 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг ишга қабул қилинишида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 241-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этилиши қатъий назорат қилинади.

Ушбу моддада 18 ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан уларнинг соғлиғи, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган меҳнат шароит ноқулай ишларда, ер ости ишларида ва бошқа ишларда фойдаланиш таъқиқланиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан оғир юк нормаларининг чегаралари ишлаб чиқилган. Иш берувчилар мана шу мезонлардан ҳам четга чиқишлари мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахс, республикамиз ҳамда чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари бўлиши мумкин. Улар меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, ҳаққоний меҳнат шароитлари асосида ишлаш ҳуқуқларига эгадир.

Теглар:#2015/15

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Нафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?Тиббий сабоқлар

Нафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?

Нафас олиш – ҳаётни таъминловчи муҳим жараён. Аммо баъзан инсонларда нафас қисиши билан боғлиқ турли муаммолар юзага келади. Нафас қисишини келтириб чиқарувчи бир қанча сабаблар бо

14.06.2024194
ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИСиёсат

ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ

29.12.2022857
Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошландиСиёсат

Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди

“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби

12.12.2022681
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.20251417