Зарур масаллиқлар: Хамирга: 200 гр. ун, 100 мл. илиқ сут, 3-4 чой қошиқ хамиртуруш, 1 дона тухум, 30 гр. сариёғ, таъбга кўра туз ва шакар керак бўлади. Устига сепиш учун кунжут даркор. Қиймасига: 200 гр. қиймаланган гўшт, пиёз, помидор, қизил булғор қалампири, бир бўлак саримсоқпиёз, 2 ош қошиқ кунгабоқар ёғи, кўкатлар, 4 ош қошиқ консерваланган маккажўхори, таъбга кўра туз ва мурч.
Тайёрланиши: Ун ва хамиртурушни аралаштириб, сут, шакар, туз ва эритилган сариёғни ҳам қўшамиз. Тухум оқини хамирга солиб аралаштириб хамир тайёрлаймиз ва кўтарилиши учун қолдирамиз.
Тўртбурчак шаклда тўғралган булғор қалампири, пиёз ва помидор 3-4 дақиқа давомида ёғланган товада қовурилади. Сўнг масаллиқларга гўштни қўшиб, қовуришни давом этамиз. Маккажўхори, саримсоқпиёз, туз ва зираворлар солингач 2-3 дақиқа оловни ўчириб, тўғралган кўкатларни қўшиб, димлайсиз. Хамирни кичик зувалачаларга ажратиб чиқинг. Ҳар бирини думалоқ шаклда ёйиб, ичига қиймани солиб, тугинг. Кулча юзасига тухум сарғини суртиб, кунжут сепамиз. Пишириқ 1900 даража ҳароратда қиздирилган газ печига пишириб олинади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
ТабобатҚандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?
Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига
ТабобатТиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция
Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман
ТабобатБуқоқ наслдан наслга ўтадими?
Буқоқ касаллиги насл суради. Жумладан, буқоқнинг тугунли, аутоиммун тиреоидит ва ёйма заҳар тури ота-онадан болага ҳам ўтиши мумкин. Бироқ саломатликка эътиборли бўлинса, шифокор к
