Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Майиз хосияти

13.10.2020
215 марта ўқилди
Майиз хосияти

Майиз – иссиқ ва ҳўл мижозли бўлиб, ични юмшатувчи хусусиятга эга. Асабни мустаҳкамлайди, қувватсизлик, мадорсизликни бартараф қилади, оғиздаги ҳидни яхшилаб, меъдани кучайтиради. Майиз билан пиёз ширасидан тайёрланган қайнатма томоқ бўғилишини даволашда ижобий натижа беради, товуш чиқишини равонлаштиради.

Майизнинг данаги (уруғи) совуқ ва қуруқ мижозлидир. Майиз жигар ва меъданинг маъжозий маънодаги дўстидир. У буйрак, қовуқ ва ичак оғриғида яхши фойда беради, хотирани яхшилайди ва баданда тўпланган йирингларни бартараф этишда ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Ким табиатини юмшатмоқчи бўлса майиз есин.

Майиз хусусида Расулуллоҳ (с.а.в.) қуйидагиларни марҳамат қиладилар: "Майиз яхши озуқа, у оғиз ҳидини хушбўй қилади, балғамни йўқотади, товушни тиниқ қилади, асабни мустаҳкамлайди, танадаги қаттиқ оғриқларни ҳам кетказади ва ғазабни пасайтиради". Расулуллоҳ (с.а.в.) шунга ўхшаш майизнинг йигирма хил хусусиятларини айтиб ўтганлар. Бошқа бир ривоятда қуйидагича келтирилади: "Майизни доимо ўзингизга лозим тутинг, чунки сафрони ҳайдайди, шабкўрликни кетказади, кўринишни чиройли қилади, нафасни яхшилайди. Майизнинг уруғи балғамни кетказиш учун ейилади".

Шуни унутмангки, азиз муштарий, барча неъматлар одамзод саломатлиги учун яратилган, аммо унинг меъёридан ошиғи зарар қилади. Шу сабаб таомланишда ҳамда уларни даво чораси сифатида қўллашда, албатта, меъёрга амал қилинг.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330