Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Mавсум якуни байрамга уланиб кетди

04.08.2013
53 марта ўқилди
Mавсум якуни байрамга уланиб кетди

Яқинда Ҳукуматга қарашли бўлмаган "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармасининг Тиббий-ижтимоий марказида "Соғлом авлод" кундузги соғломлаштириш марказининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Барчамизга маълумки, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг саломатлигини тиклашга қаратилган дастурлари бўйича тиббий, хайрия ва маданий-маърифий йўналишларда бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда. Шу билан бирга кам таъминланган оила фарзандларининг таътил вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ёзги ва қишки оромгоҳларни ташкил этмоқда. Жамғарманинг Тиббий-ижтимоий марказ қошида ташкил этилган "Соғлом авлод" кундузги болалар соғломлаштириш марказида Тошкент шаҳрида яшовчи 150 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини ёзги мавсумда мароқли дам олиб, ўз соғлиқларини тиклашига шарт-шароит яратиб бериш ҳам ана шундай хайрли ишларнинг узвий давомидир

Ушбу соғломлаштириш кунлари уч сменадан ташкил этилган бўлиб, биринчи мавсумга Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида истиқомат қилувчи 50 нафар болалар жалб этилган бўлса, нав­батдаги мавсумга Олмазор туманидан болажонлар ташриф буюрди. Учинчи мавсумда Чилонзор туманида яшовчи 42 нафар бола соғломлаштирилди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, болажонларимиз мазкур соғломлаштириш кунлари давомида кўнгилли дам олишлари учун оромгоҳда турли маънавий-маърифий, маданий ва спорт тадбирлари, давра суҳбатлари ҳамда кўнгилочар боғларга, музей, "Ҳайвонот боғи", кино ва теа­трларга сайёҳатлар уюштиришди.

– Болажонларимиз учун ташкиллаштирилган анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур соғломлаштириш кунлари ниҳоятда сермазмун ва таассуротларга бой тарзда ўтказилади. Буни биз болажонларимизнинг юз-кўзларидан анг­лаймиз. Ўйлаймизки, бундан эътибор ва меҳрдан камол топаётган болажонлар албатта келажакда юрт корига ярайдиган инсон бўлиб улғаяди, – дейди Чилонзор тумани таянч маскани раҳбари Ёдгора Усмонова.

Теглар:#2013/30

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Марафон: халқаро мусобақа якунига етдиСпорт

Марафон: халқаро мусобақа якунига етди

V Тошкент халқаро марафони ўз якунига етди. Мусобақада 34 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун курашди. Унда минглаб спортчилар 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон

13.03.2023222
ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИСиёсат

ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ

29.12.2022857
Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошландиСиёсат

Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди

“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби

12.12.2022681
Мангулик ва абадият қонуниятиСиёсат

Мангулик ва абадият қонунияти

Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей

20.10.2020341