
Баланд тоғларнинг тоза ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олиш, шарқироқ дарёларда мазза қилиб чўмилиш эса инсонга ўзгача тетиклик бахш этади.
Лекин бундай шароитда эҳтиёткорликни асло унутмаслик зарур. Чунки, чўмилаётганда тўсатдан болангизнинг қулоқ ёки бурнига сув кириб кетиши ёки тоғли жойларда уларни турли ҳашаротлар чақиб олиши мумкин.
Бундай нохуш пайтларда биринчи галда қандай ёрдам кўрсатиш лозимлиги ҳақидаги саволларингизга олий тоифали шифокор, тиббиёт фанлари номзоди Элмурод Нуров жавоб беради:
– Қулоққа ёт жисмлар ёки бирор ҳашарот кириб кетганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади?
– Дам олиш онларини мароқли ва бехавотир ўтказиш учун ҳар бир киши эътиборли бўлиши керак. Агар эҳтиётсизлик оқибатида қулоққа ҳашарот ёки шунга ўхшаш ёт жисм кириб кетса, пинцет билан уни олиб ташлаш лозим бўлади. Агар бунинг имкони топилмаса, зудлик билан лор-шифокорга мурожаат қилиш зарур. Мутахасис тегишли текширувларни ўтказиб бўлгач, керакли муолажаларни амалга оширади.
– Сув ҳавзаларида чўмилиш пайтида оёқ томирлари тортишиб қолиши ва бунинг оқибатида сувга чўкиш каби нохуш ҳодисалар кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда, энг аввало, нима қилиш лозим?
– Иссиқ ҳавода совуқ сувга тушганда бундай кўнгилсиз ҳодисалар кўп кузатилади. Агар кўз ўнгингизда кимдир чўкаётганини кўрсангиз, зудлик билан унга ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилинг. Сузишни билмасангиз, ён-атрофингиздагиларни ёрдамга чақиринг.
Чўккан инсонни сувдан олиб чиққач, бошини пастга қилиб ушлаб туриш зарур. Оғиздаги сув оқиб тушгач, тиббий ёрдамнинг иккинчи босқичига ўтилади. Беморнинг боши тўғриланиб, унга сунъий нафас бериш бошланади. Бунда унинг бурнини беркитиб, оғиздан нафас юборилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббиёт оламиКуз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?
Куз – пишиқчилик мавсуми, ўзгаришлар фасли. Унинг табиатига монанд об-ҳаво ҳам тобора салқинлашиб бораверади. Шу боис шифокорлар мазкур фаслда саломатликка кўпроқ эътиборли бўлишни
Тиббий сабоқларГрипп ҳар мавсумда хавф солади...ми?
Ҳаво ҳарорати бироз совуши билан мавсумий касалликлар ҳам авж ола бошлайди. Айниқса, болаларда тез-тез йўталиш, бурун оқиши ҳолатлари кузатилгач, сезамизки, грипп хавфи ортиб, ўз т
Тиббий сабоқларХазонрезги мавсуми инсон саломатлигига қандай таъсир қилади?
Куз ойларида инсон саломатлигида айрим ўзгаришлар юз беради. Кишиларда томоқнинг ачишиши ёки бўғилиб қолиши, бурун битиши, тана ҳарорати кўтарилиши ва шу каби касаллик аломатлари т
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
