Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Матбуот – давр кўзгуси

08.05.2014
45 марта ўқилди
Матбуот – давр кўзгуси

Айни вақтда мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларини изчил ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотлар ўз самарасини бераётир. Бугунги кунда ОАВ олдида турган долзарб вазифалар шундан иборатки, улар аҳолида янги фикр ва онгни шакллантиришда таъсирчан восита бўлиши лозим, одамлар хоҳиш-иродасининг эркин, холисона ифодачиси, улар манфаатларининг изчил ва фаол ҳимоячисига айланиши керак.

Куни кеча “Пойтахт” бизнес маркази анжуманлар залида бўлиб ўтган Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази, Ўзбекистон БМТТД, ЮНЭСКО, Жаҳон банки ваколатхоналари билан ҳамкорликда “Журналистнинг касбий этикаси ва масъулиятини ошириш масалалари” мавзусидаги давра суҳбатида ҳам ана шу каби масалаларга кенг ўрин берилди.

Тадбирда Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Абдулазиз Абдуллаев сўзга чиқиб, ОАВ эркин фаолияти учун мамалакат ривожида уларнинг ролини янада мустаҳкамлаш, фуқароларни амалга оширилаётган ўзгаришлар мазмун-моҳиятини ўз вақтида ва ҳар томонлама етказишга хизмат қилувчи иқтисодий ҳамда ҳуқуқий кафолатлар яратилгани ҳақида гапирди.

Шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан жамиятда сўз ва ахборот эркинлигини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш бўйича ўз касбий вазифаларини самарали бажаришга, ОАВнинг аҳолини давлат органлари томонидан фуқороларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига доир қарорлари ҳақида хабардор қилишдаги ролини кучайтиришга кўмаклашиш каби масалаларга атрофлича тўхталиб ўтилди.

Тадбирда босма ва электрон ОАВ муҳаррирлари, халқаро ва жамоат ташкилотлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматлари вакиллари, журналистлар иштирок этди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Теглар:#2014/19

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошландиСиёсат

Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди

“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби

12.12.2022681
Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талабиЖамият

Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби

Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бош­лашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.

31.05.2021334
Эндопротезлаш амалиёти: реабилитация даврида нималар тақиқланади?Тиббиёт олами

Эндопротезлаш амалиёти: реабилитация даврида нималар тақиқланади?

Юқори технологик жарроҳлик амалиётлари замонавий тиббиётнинг энг катта ютуқларидан бири. Аммо илғор усулларда бажарилган операциялар ҳам ҳали беморнинг дарддан тўлиқ халос бўлганин

27.03.2024297
ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИСиёсат

ЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ

29.12.2022857