Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Масъулият ҳисси – билимлар чўққисига етаклайди

12.06.2013
61 марта ўқилди
Масъулият ҳисси – билимлар чўққисига етаклайди

Орзулар инсонга парвоз учун берилган мустаҳкам қанотдир. Ана шу туйғулар бор экан, инсоният доимо ҳаракатда, интилишда, юксалишда бўлади. Ахир умрнинг бутун маъноси мавҳумликни тўхтовсиз забт этиш, тобора ва ҳамиша кўпроқ билишга интилиш эмасми?

Мен ҳам Ватанимнинг мусаффо осмонида ўз орзулари ила қанот қоқиб парвозга шай­ланаётган кабутар мисолидирман. Катта орзуим келажакда болалар шифокори бўлиш. Устозимнинг сўзларига қараганда бу касб ниҳоятда масъулятли соҳа бўлиб, унда бола кўнглини топиб, унинг касаллигига аниқ ва тезкорлик билан ташхис қўймоқ лозим экан. Ўз касбининг моҳир мутахассиси бўлмоқлик учун чуқур билим эгаси бўлиш даркор. Шунинг учун бор диққат-эътиборимни аниқ фанларни чуқурроқ ўрганишга қаратяпман.

Бунда менга онажоним – Дилшода Абдулҳакимова яқин­дан ёрдам беради. Ҳам волидам, ҳам устозим менга фаннинг қизи­қарлилигини, у ҳаётий фан эканлигини турли мисоллар билан ўргатиб борди.

Ўқитувчининг қизи бўлиш мазза, аъло баҳолар нақд, деяётгандирсиз? Мен бундай ўйламаган бўлар эдим. Тўғрисини айцам, ўзингга сабоқ берадиган устознинг фарзанди бўлиш қийин. Синфдошларим ҳам мени бошқа фанлардан кўра айнан шу биология фанидан ўзлаштиришимга эътибор қаратишарди. Аммо мен нафақат биологияга, балки бошқа фанларга ҳам чуқур тайёргарлик кўриб, ҳамиша синфнинг фаол ўқувчиси бўлишга интилардим. Сабаби менга қўйилаётган баҳолар ўқитувчининг қизига эмас, Сарвиноз Абдуалимованинг эгаллаган билимига қўйилишини истайман. Адолат бўлсагина, ҳа­ми­ша тараққиёт ва юксалиш бўлади. Ойижоним ҳам ана шу масъулиятни ҳис этган ҳолда менга қаттиққўллик билан фанларни ўзлаштиришимни назорат қилади.

Инсондаги масъулият уни камолотга эришишида катта хизмат қилар экан. Мен ҳам мактабда яхши билим эгаллаб, фаол ўқувчи номини олишимда ана шу масъулият ҳисси катта сабоқ вазифасини ўтади.

Мактабни битирдим-у, ўз мақсадим сари аста яқин­лаша­ётганимдан юрагим яна бир бор энтикиб кетди. Чунки, мактабни тугатиб ўз билим ва малакамни Тошкент Педиатрия тиббиёт институти қошидаги 1-сонли Юнусобод академик лицейида таҳсил олиш жараёнида ошир­моқ­чиман.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Фарзандингиз мактаб ёшига етдими?Жамият

Фарзандингиз мактаб ёшига етдими?

Энди ота-оналик масъулияти янада ортади. Болакай атроф-муҳитга синчковлик билан қараб, кўрганларини ўзича муҳокама қилади ва уларни ўзлаштиради, айрим нарсаларни такрорлашга уринад

21.05.2021247
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031