(Ривоят)
Бир аёл узоқ вақт фарзанд кутибди. Йиллар ўтиб, нияти ушалибди. Боласини ер-у кўкка ишонмабди. Тонгдан шомгача алла айтибди. Орзу-ўйларини, армонлари ушалганини хиргойисига қўшибди. Дунёнинг қай тарафига боқса, фарзандини кўрибди. Атрофдаги воқеа-ҳодисаларни унутибди. Шундай кунларнинг бирида мамлакатга душманлар ҳужум қилибди. Уйларга ўт қўйилиб, кишилар асир олинибди. Бироқ... аёл алла айтаётган уй остонасига ҳеч ким яқинлаша олмабди. Шунда босқинчиларнинг бошлиғи ғазабланибди.
– Нима гап? – дебди. – Бу муаммони ўзим ҳал қиламан, – дея хонадон эшигига қадам қўйибди. Шунда қулоғига ҳеч қачон эшитмаган оҳанг чалинибди. Баданлари жимирлаб кетибди. Овоз келаётган томон яқинлашибди. Туйнукдан разм солибди. Қараса, аёл боласига термулганча бешик тебратиб хиргойи қилармиш. Душман аёлнинг тилини ҳам, нима деяётганини ҳам тушунмабди. Бу ҳолатга бир муддат маҳлиё бўлибди-ю, ҳовлига чиқибди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
