“Мард ўғлонлар” Давлат мукофоти ҳамда “Келажак бунёдкори” медали таъсис этилади

"Юртимиз ёшлари ўртасида илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият, адабиёт ва санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳаларида, умуман, барча жабҳаларда жонбозлик кўрсатиб келаётган азамат йигитларимиз жуда кўп. Улар ўзининг жисмоний ва маънавий салоҳияти, истеъдод ва маҳоратини намоён этиши учун зарур шароитларни яратиб бериш борасида мамлакатимизда кўп ишлар қилиняпти ва келгусида ҳам уларни албатта давом эттирамиз", – деди Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни ёшлар билан ўтган йиғилишда.
"Айни вақтда ҳалол ва самарали меҳнати, илмий-ижодий ютуқлари, Ватанга садоқатли хизмати билан барчага ўрнак бўлаётган мард ўғлонларимизни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибор марказида бўлиши зарур, - давом этди давлат раҳбари. - Сизларга маълумки, юртимизда иқтидорли ва фаол қизларимиз учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган. Энди турли соҳа ва тармоқларда катта натижаларга эришиб келаётган йигитлар учун “Мард ўғлонлар” деган ном билан Давлат мукофотини таъсис этсак, нима дейсизлар?
Шу билан бирга, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда, ўқишда, меҳнатда, жамоат ишларида ҳар томонлама фаол бўлган йигит-қизларимизни тақдирлаш мақсадида “Келажак бунёдкори” медалини ҳам таъсис этиш ўринли бўлур эди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
