Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 273-умумтаълим мактабида “Соғлом бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида “Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир Юнусобод туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими ҳамкорлигида ўтказилди.
– Маълумки, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Шу боис ёш авлодни тарбиялашда оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлигини янада кучайтириш, ота-оналарнинг ҳам бу борадаги билим ва масъулиятини ошириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Юнусобод туман бўлими раиси Гулмира Шорустамова. – Ёшлар орасида турли нохуш ҳолатлар, ҳуқуқбузарликлар ва эрта никоҳ қуришнинг олдини олиш мақсадига қаратилган ушбу тадбир ҳам ана шу ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Тадбир доирасида 273-умумтаълим мактаби ўқувчилари мавзуга доир саҳна кўринишлари намойиш этишди. Шунингдек, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг Юнусобод туман таянч маскани раҳбари Муҳаббат Ибрагимова Ойбек номидаги маҳаллада истиқомат қилаётган кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳамда имконияти чекланган ёшларга кийим-кечак, санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдамини топширди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБайрамингиз муборак бўлсин, ҳурматли тиббиёт соҳаси фидойилари!
“Sog'lom avlod uchun” Халқаро хайрия фонди ва “Sog'lom avlod” газетаси жамоалари юртимиздаги барча тиббиёт соҳаси вакиллари – саломатлигимиз посбонларини ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ бил
СиёсатЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
СиёсатСув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди
“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби
СиёсатМангулик ва абадият қонунияти
Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей
